"Football Espana" хабарига кўра, "қаймоқранглилар" бош мураббийи чап қанот ҳимоячиси Марселонинг ўйинларидан қониқиш ҳосил қилмаяпти ва унинг ўрнида ўйнатиш учун Маркос Алонсони олиб келишни истамоқда. 27 ёшли футболчи ҳозирда "Реал"нинг нишонида бўлиб турибди. Алонсо ва Лопетеги Испания термасида бирга ишлади.
Бу мавсумда Алонсо "Челси" таркибида 10 учрашувда қатнашди ва 4 гол уриб, 1 голга ассистентлик қилди.