Latest news

01:17Максим Шацких: “Трансфер ойнаси ёпилгунича 2-3 нафар янги ўйинчи оламиз”  1 00:55"Андижон" назорат ўйинида Тожикистон жамоасини мағлуб этди  1 00:41Футболга қайтиш муборак: "Байер" Эрик тен Хагнинг дебют ўйинида йирик ҳисобда мағлуб бўлди  5 00:21"Манчестер Сити" Траффорд билан шартнома имзолаши мумкин  2 23:59"Ақлдан озаётган" "Тоттенхэм" ўз тарихидаги энг қиммат трансферни амалга оширишга тайёрланмоқда  2 23:46Алишер Одилов "Навбаҳор"ни тарк этди  4 23:24Микель Артета: "Мадуэке - АПЛнинг энг яхши ҳужумчиларидан бири"  1 22:50Месси Ямалга қарши: Финалиссима қачон бўлади?  7 22:20Исак "Ал Ҳилол"га ўтиши мумкин  1 21:53"Милан" Спортьеллони собиқ жамоасига қайтариб юборди  0 21:33Гампер Кубоги учун ўйин қаерда бўлади?  4 21:14Расман: Нони Мадуэке - "Арсенал" футболчиси!  5 20:52"Насаф" назорат ўйинида "Машъал"дан устун келди  2 20:10"Милан" Модрич ёрдамида "Реал" аъзоси билан музокара ўтказмоқда  0 19:45Моуринью: "Португалияга қайтаман. Фаолиятим охирида эмас, чўққисида"  2

"Локомотив" - "Металлург". Чипталар сотувидан тушган барча пуллар хайрияга йўналтирилади News

"Локомотив" - "Металлург". Чипталар сотувидан тушган барча пуллар хайрияга йўналтирилади

Тошкентнинг "Локомотив" клубидан навбатдаги олийжаноб қадам.

Кеча сайтимизда Тошкент футболи тарбияланувчиси: Яна бир бор онамни йўқотишни истамайман, ёрдам! номли хабар чиққан эди.

Унда қуйидаги жумлалар ёзилган эди:

Пойтахт чемпионатида тўп тепаётган бир болакайнинг отаси дардли мавзу бўйича мурожаат қилди.

Ўғлим ёшлигидаёқ онасини йўқотди, биринчи аёлим саратон касаллиги билан бу дунёни тарк этди. Тақдирнинг синовини қаранг, ҳозирги онаси ҳам буйрак қуриши касаллиги билан оғрияпти ва тезроқ "операция" қилдирмасак шифокорлар оз вақт қолганини айтишяпти. Шунинг учун минг хижолат билан олдингизга келдим. Ўғлим яна бир бор онасини йўқота олмайди.

"Локомотив" клуби ушбу хабарга дарҳол муносабат билдирди:

Ҳар бир инсонга ёрдам қўлини чўзиш,  ҳам руҳан, ҳам моддий жиҳатдан далда бўлиш биз ўзбекларга хос. Тафаккуримиз, қалбимиз тубида кичик бир бир нарса узилгандек бўлади бундай хабарларни ўқиганимизда.

“Локомотив” Профессионал футбол клуби бу болажоннинг кўнглини олиш, оиласига ёрдам бериш  мақсадида championat.asia сайти ташаббуси билан ўзбек футболи жамоатчилиги махсус акциясида иштирок этади.

Жамоа иштирокида 31 октябрь куни Суперлига 28 тури доирасида “Локомотив” стадионида ўтадиган Бекободнинг “Металлург” жамоасига қарши учрашув чипталари сотувидан тушган маблағ бу Болажонга ёрдам сифатида тақдим этилади.

Барча футбол мухлисларини "Локомотив" стадионида кутиб қоламиз. Барчамиз биргаликда Болажонга ёрдам берамиз!

Чипталар стадион кассаларида сотилмоқда. Чипталар уч тоифада бўлиб 3, 5 ва 15 минг сўмдан. Ўйин соат 18:00да "Локомотив" стадионида бошланади.

#БизСенБиланБолажон
#BizSеnBilanBolajon

Rating: +36   

Comments

championat.asia
Яндекс.Метрика