Latest news

16:56"Бунёдкор" ҳужумчиси жамоани тарк этди  0 16:35"Реал" футболчиси Вальверде жаҳон рекордини ўрнатди  1 16:07Расман: "Брентфорд" "Ливерпуль" собиқ аъзосини бепул қўлга киритди  1 15:40Тер Штеген уни асосий дарвозабон сифатида кўрмайдиган Фликдан хафа  3 15:12"Манчестер Сити" 1 миллиард фунтлик келишувга эришди!  2 14:50"Навбаҳор" хорижда йиғин олиб боради  0 14:38Гарначо Саудия Арабистони клубига ўтишдан бош тортди  1 14:15"Манчестер Юнайтед" Италия терма жамоаси ҳимоячисини нишонга олди  0 13:48Беннасер ва Адли фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин  0 13:21"Нефтчи" кениялик форвардга қизиқмоқда  8 12:58Буну, Кукурелья, Витинья, Палмер... КЖЧ рамзий терма жамоаси  2 12:30"Хоразм" ярим ҳимоячиси жамоадан кетди  1 12:08Расман: Ҳожимат Эркинов "Пахтакор"га қайтди  6 11:50"Атлетико" Аргентина терма жамоасининг яна бир вакилини харид қилмоқчи  0 11:21Флетчер "Манчестер Юнайтед" U-18 бош мураббийи этиб тайинланди  0

"Локомотив" - "Бухоро". Ўзаро ўйинлар News

"Локомотив" - "Бухоро". Ўзаро ўйинлар

Суперлига 30-турининг қизиқарли беллашувларидан бири “Локомотив” ўйингоҳида бўлиб ўтади.

Унда Ўзбекистоннинг 2 карра чемпиони – Тошкентнинг “Локомотив” жамоаси “Бухоро” клубини меҳмон қилади.  Ўйин бугун соат 17:00да старт олади.

Шу ўринда ушбу икки жамоанинг ўзаро учрашувлари тарихига эътибор қаратадиган бўлсак,  “Локомотив” шу пайтга қадар “Бухоро”га қарши 27та баҳс ўтказган.  Ўзаро ўйинларда катта устунлик пойтахтликлар томонида. “Локомотив” ушбу жамоани умумий 16 марта мағлуб этган. “Бухоро” “Локо”ни 6 марта доғда қолдирган бўлса, қолган 5 ўйин дуранг билан якун топган.

“Локо” футболчилари ушбу рақиб дарвозасини ҳозиргача 51 марта ишғол этишга муваффақ бўлишган.  Тошкентликлар ўз дарвозасидан эса 31 бор тўп ўтказиб юборган.

“Локомотив”нинг “Бухоро” устидан қозонган энг йирик ҳисобдаги ғалабаси 2013 йилги мавсум биринчи даврасида қайд этилган – 5:1.

“Темирйўлчилар” ўз майдонида “Бухоро” билан ўтган 13 баҳснинг 10тасида ғалаба қозонган бўлса, 3 марта мағлубиятга учраган. “Локомотив” Тошкентда “Бухоро” билан дуранг қайд этмаган.

Ўтган босқичдаги “Локомотив” стадионида кечган баҳс 3:1 ҳисобида якунланганди. “Бухоро” майдонидаги ўйинлар ҳам “Локо”нинг ғолиблиги билан якунланган – 1:3, 0:1.

Факт: “Локомотив” иккинчи босқичда мағлуб бўлмаган ягона жамоа бўлиб турибди.

“Локомотив” миллий чемпионат доирасида ўз майдонида ўтган сўнгги 18 баҳсда ютқазмади.

“Бухоро” бу мавсум сафарда ўтган 14 ўйиннинг фақатгина 3тасида ғалабага эришган. Жамоанинг сўнгги сафар ғалабаси 29 июль куни “Қизилқум” майдонида қўлга киритилган.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
Яндекс.Метрика