Latest news

15:00Чипта нархи Женнифер Лопес концертидан каррасига арзонроқ, шиддати эса юқорироқ бўлиши кутилаётган ўйинга превью  0 14:42Шацких бош мураббий сифатида Рўзиқул Бердиев жамоасини ҳеч қачон ютолмаган  0 14:15"Буларнинг барчаси миш-миш" - Игорь Сергеев МТЖга хорижлик мураббий келиши мумкинлиги ҳақида  2 13:49Суперлига. "Нефтчи" 10 йилдан буён Қўқонда ғалаба қозона олмаяпти   1 13:21Суперлига. "Динамо" Ғузорда аср ғалабасини қўлга киритди, кейинги турда катта имтиҳон  4 12:54"Барселона" "Камп Ноу"га қайтмоқда: клуб кузда янгиланган аренада ўйнаши мумкин  0 12:26Гринвуд "Ал Насср"га ўтишга розилик берди  0 11:59Суперлига. "Навбаҳор" ўз уйида учинчи марта дуранг ўйнади, "Сўғдиёна" меҳмонда учинчи бор муроса кўчасини танлади  0 11:37U-17 аёллар Осиё Кубоги саралаш босқичига қуръа ташланди: Ўзбекистон рақибларини билиб олди  0 11:14"Насаф" янги легионери Шала "Андижон" билан ўйинда қатнашиши мумкин  8 10:50"Челси" яна бир футболчисини сотиб юборди  0 10:19Дарвин Нуньеснинг "Ал Ҳилол"даги маоши маълум  1 09:48"Челси" Жексонга нарх белгилади  6 09:17Пролига ҳам қайтмоқда. 11-турнинг расмийлари маълум  0 08:46Opta АПЛ ғолиблигига даъвогарлар рейтингини эълон қилди  8

"Локомотив" 21 мартдан машғулотларга киришади News

"Локомотив" 21 мартдан машғулотларга киришади

Суперлиганинг 1-тур учрашувнини сафарда "Пахтакор"га қарши ўтказган "Локомотив" шундан сўнг кичик таътилга чиқди.

Маълумки, ФИФА кунлари сабаб Суперлигада танаффус юзага келган. Шу боис "Локомотив" мураббийлар штаби футболчиларга бироз муддат дам беришга қарор қилди. Энди жамоа аъзолари 21 март куни тўпланиб Ўзбекистон Суперлигасининг навбатдаги турига ҳозирлик кўришни бошлайдилар. 

"Локомотив" 2-тур баҳсини 30 март куни ўз майдонида "Навбаҳор"га қарши ўтказади. ТТЗ "Локомотив" стадионида бўлиб ўтадиган мазкур беллашув соат 19:00да бошланади. 

Айни пайтда "Локомотив"нинг етти нафар футболчиси Ўзбекистон миллий терма жамоаси билан Хитойда бўлиб турибди. У ерда бош жамоамиз China Cup-2019 мусобақасида иштирок этади. Терма жамоага таклиф этилган "Локомотив" футболчилари рўйхати: Жавоҳир Илёсов, Анзур Исмоилов, Ислом Тўхтахўжаев, Даврон Ҳошимов, Олег Зотеев, Сардор Мирзаев ва Темурхўжа Абдухолиқов. 

Шунингдек, Азиз Аманов Ўзбекистон олимпия терма жамоасига таклиф этилган. Олимпия терма жамоамиз 22-26 март кунлари Тошкентда U-23 Осиё чемпионати саралаш баҳсларини ўтказади. 

Rating:    

Comments

championat.asia
Яндекс.Метрика