"Daily Mail" хабарига кўра, жамоанинг ҳужум чизиғини кучайтирмоқчи бўлган 27 ёшли англиялик футболчининг хизматларига "Ливерпуль" раҳбарлари қизиқиш билдирмоқда. Англиянинг амалдаги чемпиони "Ньюкасл" билан швециялик Александер Исакнинг трансфери борасида келишувга эришолмаса, "Манчестер Юнайтед" билан Решфорд борасида музокараларни бошлашга тайёр.
Эслатиб ўтамиз, Рэшфорднинг ўзи "Барселона"га ўтишни хоҳлайди.
Эслатиб ўтамиз, Маркус Рэшфорд ўтган мавсумнинг иккинчи ярмини Бирмингемнинг "Астон Вилла" клубида ижарада ўтказган.