Аввалроқ "Бавария" Диас учун 65 млн евро таклиф қилгани маълум бўлганди. "Қизиллар" камида 75 млн евро ишлаб олишни истамоқда. Хабар қилинишича, Гордон ҳудди шунча пул эвазига қўлга киритилиши мумкин.
Transfermarkt портали инглизнинг нархини 65 млн еврога баҳоламоқда. Энтони Гордон 2023 йилда "Эвертон"дан "Ньюкасл"га ўтганди. Вингер Англия терма жамоаси сафида 12 та ўйинда битта гол урган.