"Бернли"га қарши ўйин бошланишидан олдинги бўлган воқеа бунга асосий сабабчи бўлди. Энди Мерри яқин 3 ой давомида "Кинг Пауэр"да кўриниш бермайди.
Гап шундаки, ўйин бошланишидан олдин жамоалар сукут сақлаётган вақтда тартиббузар майдонга югуриб тушган ва авиаҳалокат натижасида вафот этган Вишай Шривадданапрабха расми туширилган баннерни бориб қучоқлаган. Кейинчалик стадион қўриқчилари томонидан у майдон ташқарисига олиб чиқиб кетилган. Бу тартибнинг бузилиши сифатида баҳоланди.