Latest news

00:41Футболга қайтиш муборак: "Байер" Эрик тен Хагнинг дебют ўйинида йирик ҳисобда мағлуб бўлди  1 00:21"Манчестер Сити" Траффорд билан шартнома имзолаши мумкин  0 23:59"Ақлдан озаётган" "Тоттенхэм" ўз тарихидаги энг қиммат трансферни амалга оширишга тайёрланмоқда  2 23:46Алишер Одилов "Навбаҳор"ни тарк этди  1 23:24Микель Артета: "Мадуэке - АПЛнинг энг яхши ҳужумчиларидан бири"  1 22:50Месси Ямалга қарши: Финалиссима қачон бўлади?  3 22:20Исак "Ал Ҳилол"га ўтиши мумкин  1 21:53"Милан" Спортьеллони собиқ жамоасига қайтариб юборди  0 21:33Гампер Кубоги учун ўйин қаерда бўлади?  4 21:14Расман: Нони Мадуэке - "Арсенал" футболчиси!  3 20:52"Насаф" назорат ўйинида "Машъал"дан устун келди  0 20:10"Милан" Модрич ёрдамида "Реал" аъзоси билан музокара ўтказмоқда  0 19:45Моуринью: "Португалияга қайтаман. Фаолиятим охирида эмас, чўққисида"  2 19:23Алишер Одилов "Навбаҳор" ва унинг мухлислари билан хайрлашди. Унинг кейинги жамоаси маълум  24 19:05Расман: Одил Ҳамробеков Эроннинг амалдаги чемпиони сафини тўлдирди  7

Леонардо Жардим: "Бир кун келиб миллий терма жамоада ишлашни хоҳлайман. Бу Осиё жамоаси бўлиши мумкин" News

Леонардо Жардим: "Бир кун келиб миллий терма жамоада ишлашни хоҳлайман. Бу Осиё жамоаси бўлиши мумкин"

Бугун “Пахтакор” – “Ал-Айн” учрашуви олдидан ўтказилган матбуот анжуманида Championat.Asia мухбири Николай Егоричев меҳмонлар бош мураббийи Леонарду Жардимга савол билан юзланди.

“Сиз бир неча йил давомида араб мамлакатлари клубларида ишлагансиз. Бу вақт ичида сизга Европа клубларидан қизиқиш бўлганми? У ерда яхши натижаларга эришгансиз".

“Ал-Айн” вакиллари бу саволнинг “Пахтакор”га қарши ўйинга бевосита алоқаси йўқлигини изоҳлаб, Жардимга жавоб беришга имкон беришмади. Бироқ матбуот анжуманидан сўнг, очиқ машғулотдан олдин Леонардо барибир жавоб беришга қарор қилди.

- “Монако”да ишлаганимда топ-клублардан таклиф кутгандим, лекин ўшанда менга ҳеч ким қизиқиш билдирмаганди. Мен чинакам топ жамоаларни кутгандим. Аммо мен билан қизиққан клубларнинг ҳаммаси ҳам ўз олдиларига етарлича юқори мақсадлар қўйишмаган. Мен чемпионлик учун курашишни, Чемпионлар лигасини ютишни хоҳлардим. Якунда мен ғалаба қозондим, лекин Осиёда - "Ал-Ҳилол" билан.

Менга араб мамлакатларида яшаш ёқади (Жардим “Ал-Ҳилол”, “Шабаб Ал-Аҳли” ва “Ар-Райян”да ишлаган – “Championat.Asia”). Ҳаёт учун керак бўлган ҳамма нарса бор, футбол даражаси яхши. Оиламга ҳам қулай. Бундан ташқари, биз турли жойларда яшашни ва турли маданиятларни ўзлаштиришни яхши кўрамиз.

Охирги пайтларда ҳеч қайси жиддий клуб менга қизиқиш билдирмаяпти. Умуман олганда, мен қачондир терма жамоада ишлашни хоҳлайман. Эҳтимол, Осиёда. Асосийси, яхши ва юқори мақсадли жамоа бўлгани.


Rating: +2   

Comments

championat.asia
Яндекс.Метрика