Latest news

13:44Хави Бундеслигада иш бошлаши мумкин  0 13:15"Астон Вилла" Виктор Линделёфни сафига қўшиб олди  0 12:48Арне Слот: "Агар "Ливерпуль" – "Арсенал" ўйини шу йўсинда 10 марта ўйналганида, 8 таси дуранг билан якунланган бўларди"  1 12:27Расман: Эдерсон Туркия клубига ўтди  1 12:09Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Шри-Ланкага қарши қандай либосда ҳаракат қилиши маълум  2 11:51ОФК "Насаф" ҳамда "Андижон" учрашувларида ишлайдиган ҳакамлар номини эълон қилди  3 11:38"Челси" ёзда футболчилар сотувидан ҳаммадан кўп пул ишлаб топди  6 11:15Муса "Милан"ни "Аталанта"га алмаштирди  0 10:40Мануэль Аканжи фаолиятини Италияда давом эттиради  0 10:07"Ливерпул"га ўтган Исак нималар деди?  7 09:38"Ливерпуль" рекорд ўрнатди  3 09:12"Ньюкасл" 63,5 млн евро эвазига ҳужумчи сотиб олди  3 08:42Расман. 38 ёшли Варди фаолиятини Италияда давом эттиради  1 08:16Алексис Санчес Ла Лигага қайтди  1 07:48Расман. Сенне Ламменс - "Манчестер Юнайтед" футболчиси  4

ЛаЛига. 8-тур якунлари News

ЛаЛига. 8-тур якунлари

Tags :  ЛаЛига
Ўтган ҳафтанинг охирида ЛаЛиганинг 8-туридан ўрин олган баҳслар бўлиб ўтди.

Ушбу турнинг муҳим ўйинлари ва маълумотлари ҳақида сизга батафсилроқ маълумот беришга ҳаракат қиламиз.

Сенсация

Тур сенсацияси "Мендисорроса" стадионди бўлди. "Реал"ни қабул қилган "Алавес" бутун ўйин давомида дунёнинг энг кучли жамоаларидан бири ҳисобланган "Қироллик клуби" ҳужумларини бартараф этди ва грандга қарши муносиб ўйин кўрсатди. Хулен Лопетеги қўл остидаги жамоа 3та ўйинда гол ура олмаётганди, тўртинчисида ҳам ушбу натижа такрорланди. Баҳснинг сўнгги сонияларида "Алавес" Мадрид жамоасини жазолади. Ману Гарсия Тибо Куртуа қўриқлаётган дарвозани ишғол қилиб, ўз жамоаси 3 очко олишини таъминлади. Ушбу мағлубиятдан сўнг "Реал" устози Хулен Лопетеги "ўриндиғи қимирлаб қолди".


Турнинг марказий ўйини

8-турнинг марказий ўйини Валенсия шаҳридаги "Месталья" стадионида бўлиб ўтди. 46 миндан ортиқ мухлис ташриф буюрган ўйинда "Валенсия" жаҳоннинг энг йирик клубларидан бири "Барселона"га етарлича муаммо туғдира олди. "Кўршапалаклар" ўйин бошида ҳисобни очиб, рақибни шошириб қўйишди. Каталония клуби Лионель Мессининг маҳорати эвазига ҳисобни тенглаштирди. Мезбонлар дарвозаси олдида кўплаб ҳужумлар ташкил қилган каталонияликлар рақиб дарвозасини бошқа ишғол эта олишмади. Эрнесто Вальверденинг ўзгаришлари жамоага фойда келтирмади. Якуний ҳисоб 1:1.


8-тур натижалари


Турнир жадвали


Тўпурарлар

Тўпурарлар жадвалида етакчи ўзгарди. 8-тур олдидан иккинчи бўлиб турган "Жирона" ҳужумчиси Кристиан Стуани "Эйбар"га қарши баҳсдан сўнг етакчига айланди. Стуани рақиб дарвозасини 2 марта ишғол қилди ва "Севилья" ҳужумчиси Андрес Силвадан ўтиб кетди.

1. Кристиан Стуани ("Жирона") - 8та гол
2. Андре Сильва ("Севилья") - 7
3. Лионель Месси ("Барселона") - 6
4. Яго Аспас ("Сельта") - 5
5. Виссам Бен Йеддер ("Севилья") - 5


8-тур рамзий терма жамоаси

Rating: +1   

Comments

championat.asia
Яндекс.Метрика