Latest news

11:12Мбаппе янги мавсумда янги рақамда ҳаракат қилади  1 10:45МЮ тўрт нафар футболчини машғулотлардан четлатди  2 10:21"Милан" тарихида 56 йилдан бери бундай ҳолат содир бўлмаган   2 09:58Яна бир собиқ Олимпия терма жамоамиз аъзоси фаолиятини "Шўртан"да давом эттиради  0 09:32Ўзбекистон МТЖ аъзоси фаолиятини "Андижон"да давом эттириши мумкин  13 09:08Арманистон чемпионатининг энг яхши футболчиларидан бири фаолиятини Ўзбекистонда давом эттириши мумкин  5 08:41ЦСКА собиқ футболчиси: "Файзуллаевни жуда яхши вақтда сотишди"  5 08:15Луиджи Ди Бияджо: "Рақиб ғалабага лойиқ ўйин намойиш қилди"  1 07:56"Насаф" бразилиялик ярим ҳимоячига таклиф билан чиқди  9 07:28Расман. "Бунёдкор"ни яна бир асосий таркиб футболчиси тарк этди  3 01:15Расман: Азизбек Амонов "Бухоро" футболчисига айланди  5 01:04Равшан Ҳайдаров: "Йигитларда иштиёқ катта эди. Мухлислар қўллови билан ғалабага эришдик"  3 00:57Нодирбек Абдураззоқов: "Японияга қарши ўйинда ғалаба учун майдонга тушамиз. Голимни Ислом Тўхтахўжаевга бағишлайман"  7 00:45"Ювентус" Консейсауни "Порту"дан тўлиқ сотиб олди  0 00:17Рэшфорд "Барса" билан шартнома имзолади (Фабрицио Романо)  6

Кун қаҳрамони - Сардор Рашидов: "Кейинги ўйинларда янада кўпроқ голлар уришга ҳаракат қиламан" News

Кун қаҳрамони - Сардор Рашидов: "Кейинги ўйинларда янада кўпроқ голлар уришга ҳаракат қиламан"

"Насьонал" футболчиси Сардор Рашидов бугун "Фейренсе" дарвозасига учта гол уришни уддалади.

Учрашувнинг 12, 54 ва 67-дақиқаларида гол киритган Сардор баҳснинг энг яхши футболчисига ва халқимиз учун кун қаҳрамонига айланди. Ўйин тугаганидан кейин биз Сардор Рашидовнинг фикрлари билан қизиқдик.

- Ўйин ҳақида фикрларингиз...
- Ўйин жуда қизиқ бўлди. 3та гол уриб, хет-трик қайд этганимдан жуда хурсандман. Ушбу голларимни ватаним, Ўзбекистон халқига бағишлайман. Менга қаратаётган эътибор ва мухлислик учун барчага ташаккур билдираман ва янада яхшироқ ўйин кўрсатиб, кўплаб голлар уришга интиламан.

- Португалия ва Ўзбекистон чемпионатларидаги фарқ қандай экан?
- Португалия - Европа. Бу ерда барчаси европача. Футболчиларда иштиёқ кучли ва улар ҳар доим ўйинга чанқоқ бўлишади.

- Ўтган ўйиндаги мағлубиятдан кейин руҳий тушкунликка тушмадингизми?
- Йўқ. "Бенфика" - топ-клуб.

- Бир вақтлар сизга ҳақиқий Сардор Рашидов қани дейишганди...
- Ҳа, эсимда. Мен ҳеч қаерга кетмадим. Шу ердаман...

Ҳозирча шу. Сардор Рашидов кейинчалик катта интервью беришга ваъда берди.

Миржалол Норматов суҳбатлашди

"Насьонал" - "Фейренси" 4:0. ВИДЕО

Rating: +112   

Comments

championat.asia
Яндекс.Метрика