Кеча Уэльс терма жамоаси ўртоқлик ўйинида Албанияга (0:1) қарши ўйин ўтказди.
Учрашувда уэльсликлар таркибида ҳимоячи Крис Гантер ҳам иштирок этди. Бу ўйин унинг учун мамлакат бош жамоасидаги 93-учрашуви бўлди. 29 ёшли футболчи шу тариқа Уэльс сафида энг кўп ўйин ўтказган ўйинчига айланди.
Гарет Бэйл эса шу куни Уэлс сафидаги 74 ўйинини ўтказди.