Маълумотларга кўра, энди италиялик мутахассис бошқа клублар билан музокара ўтказиш ҳуқуқига эга бўлади. Конте фаолиятини давом эттириши мумкин бўлган жамоалардан бири "Реал". Шу билан бирга, италияликка "Милан" қизиқиш билдирмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Конте қониқарсиз натижалар туфайли июль ойида "Челси" бош мураббийлигидан истеъфога чиқарилган эди. Мутахассис ўрнини унинг ҳамюрти "Наполи" собиқ устози Маурицио Сарри эгаллади.