"Менда "Реал"ни бошқариш имконияти бор эди, аммо таклифга рад жавобини бердим. Жамоа билан мавсум бошидан ишлашни маъқул кўраман. Ўша пайтда "Реал" иссиқ картошкадек эди. Шу туфайли у ерга боришни истамадим" - дейди Конте.
Эслатиб ўтамиз, Хулен Лопетеги истеъфосидан сўнг "Реал" Контега мурожаат қилган. Италиялик мутахассис эса рад жавобини берган эди.