"Биз жуда ҳам очмиз. "Сити" билан орадаги фарқни бир сония ҳам ўйламаяпмиз. Фақатгина 54 очкомиз борлигини биламиз. Тўғриси, бу ажойиб натижа. Бироқ ғалати.
Барчамиз олдинга ҳаракат қилиб, яна тикланиб, яна кейинги ўйинга тайёрланишимиз керак. "Манчестер Сити" - фантастик жамоа эканлигини яхши биламиз. Уларга қарши сафар ўйинида шундай фикр билан борамиз: "Ғалаба қозона оламизми?". Дунёнинг бирорта жамоаси бу майдонда ғалаба ҳақида ўйламайди. Ҳаттоки биз ҳам.
Бироқ нима бўлганда ҳам қўлимиздан келган барча ишни амалга оширамиз", - деди Клопп.