"Неймар – жуда салоҳиятли ва бунга шубҳа йўқ. У Европага келиши билан ғалаба қозонишни бошлаб юборди. Неймар ҳозирда жуда кучли ва энг яхши ҳужумчилардан бири. Аммо, Бразилия терма жамоасида ғалабали серияларни давом эттириш унга орзу бўлиб қолади. Чунки, Неймар Роналдо ва Ривалдо сингари футболчилар қилган ишни қила олмади. Аниқроғи, улар ҳалқаро мусобақаларда ҳам қийин вазиятда мамлакат термасини муносиб ҳимоя қила олишган", – дея Моуриньюнинг сўзларини келтиради Goal нашри.