Latest news

00:49Шахзод Азмиддинов "Пахтакор" билан хайрлашди  4 00:15Ўзбекистон U-17 терма жамоаси "Чертаново" билан дуранг ўйнади  7 23:57"Реал" Конатени нишонга олди  2 23:28"Пахтакор" бугун Камолиддин Тожиевни бош мураббий этиб тайинлади, аммо унда Про лицензияси йўқ  3 23:14Расман: "Арсенал" Гёкерешни 63,5+10 млн еврога сотиб олди  6 22:58Гёкереш тиббий кўрикдан ўтди ва "Арсенал" билан шартнома имзолади (Фабрицио Романо)  2 22:35Назорат ўйини. "Нефтчи" ФарДУни аяб ўтирмади, Нимели ва Марушичдан дубль  6 22:17Александар Митрович - "Манчестер Юнайтед"нинг янги мақсади  1 21:45Назорат учрашуви. "Пахтакор" ва "Бунёдкор" жамоалари ўртасидаги ўйинда ғолиб номи аниқланмади  8 21:22"Тоттенхэм" Родриго учун курашга киришди  2 20:47"Манчестер Сити" Эдерсонни сотишга тайёр  2 20:20Ўртоқлик ўйини. "Сурхон" "Бухоро"дан устун келди  7 19:58"Ливерпуль" Англия терма жамоаси вингерини нишонга олди  3 19:00Ўртоқлик ўйини. "Милан" Гонконгда "Ливерпул"ни мағлуб этди  4 18:40"Реал" "Арсенал" билан учрашув учун делегация тайёрламоқда  10

Жасур Ҳасанов мутлақ рекордчи News

Жасур Ҳасанов мутлақ рекордчи

Ички чемпионатимиздаги янги 2019 йилги футбол мавсумини очиб берадиган Ўзбекистон Суперкубоги учрашуви бўлиб ўтади.

Унда мамлакат чемпиони "Локомотив" ва Ўзбекистон Кубоги соҳиби АГМК жамоалари ўзаро куч синашишади.

Қайд этиш керакки, АГМК сафида ўйнаётган тажрибали Жасур Ҳасанов учун бу галги Суперкубок учинчи баҳсга айланади.

Бунга қадар Жасур Ҳасанов 2014 йили "Бунёдкор" билан айнан бугунги рақиби бўладиган "Локомотив" устидан зафар қучган. Кейинги йили эса "Локо" таркибида "Пахтакор" тор-мор этилганди.

Бу сафар эса Ҳасанов АГМК билан яна собиқ клуби "Локомотив"га рақиблик қилади. Қизиғи, 2014 йилги Суперкубокда Жасур Ҳасанов "қалдирғочлар" билан айнан Миржалол Қосимов қўл остида "Локо"ни мағлуб этишни уддалаганди. Бугун ҳам Қосимов бошқарувида ўйнаётган Ҳасанов ушбу ишни такрорлашга уриниб кўради.

Миржалол Қосимов учун бу галги Суперкубок мураббий сифатида иккинчи ўйинга айланади. Бунга қадар Қосимов "қалдирғочлар" билан "Локомотив"ни таслим этганди. Бугун эса АГМК рулида яна "темирйўлчилар" қаршисидан чиқмоқда. Агарда бугун АГМК ғалабани тантана қиладиган бўлса, унда Қосимов Суперкубокда энг кўп ғалаба қозонган мураббийга айланади ва бу борада мутлақ рекордчига айланиши мумкин.


Жасур Ҳасанов Суперкубокда энг кўп ўйин ўтказган ва энг кўп ғолиб чиққан футболчи бўлиб турибди. Бугун эса футболчи ушбу кўрсаткични янада мустаҳкамлаб қўйиш имкониятига эга.

Қизиғи, Ҳасанов ҳозирча Суперкубок беллашувларида мағлубият нималигини билмай келмоқда. Шунингдек, Ҳасанов Ўзбекистон Суперкубогини иккита жамоа билан биргаликда қўлга киритган ягона футболчи бўлиб турибди. Агарда бугун АГМК ғалаба қозонадиган бўлса, унда Ҳасанов суперкубокни учта жамоа сафида қўлга киритган футболчига айланади.

Жасур Ҳасанов Ўзбекистон Суперкубогида энг кўп ўйин ўтказган ва энг кўп ғалаба қозонган футболчи ҳисобланади. Бугун эса ушбу кўрсаткичларни янада ошириб олиш имкониятига эга.

Эслатиб ўтамиз, "Локомотив" ва АГМК ўртасидаги Ўзбекистон Суперкубоги учрашуви бугун "Пахтакор" стадионида соат 16:00да старт олади.

Rating: +14   

Comments

championat.asia
Яндекс.Метрика