"Лойиҳада ўзгариш борми? Йўқ, менда сизга айтадиган маълумотнинг ўзи йўқ.
Тегишли томонлар ўз фикрларини билдирмагунча, ҳеч нарсага изоҳ бермайман. Мен мураббийман ва биз ишлашда давом этамиз.
Жамоа манфаати ҳар қандай футболчидан устун туради. Бу бизнинг жавобимиз", — дейди испаниялик мутахассис.
Аввалроқ ҳужумчи парижликларни ёзда клубни тарк этиши ҳақида хабардор қилгани айтилганди.