Latest news

09:30Ўтган мавсумдаги Суперлиганинг "энг яхши ёш футболчиси" фаолиятини водий жамоасида давом эттиради  0 08:53Терма жамоамизнинг яна бир аъзосига Греция ва Ла Лига 2 жамоасидан қизиқиш бор  7 08:19"Реал" ўз тарбияланувчисининг қайтганини эълон қилди  5 07:47Терма жамоамизнинг яна бир аъзоси легионерга айланди. Унинг янги жамоасидаги рақами ҳам маълум  6 07:39Ўзбекистон МТЖ аъзоси Эрон чемпиони билан шартнома имзолайди  8 01:44Жезуш Роналду ҳақида: "Унинг таклифи туфайли "Ал Насср"даман"  11 00:48Тер Штеген ғазабда, клубдагилар уни кетади деб ўйлашяпти, аммо...  7 00:30"Андижон" Валижон Раҳимов билан хайрлашди  2 23:43"Ал Ҳилол" собиқ устози энди "Ал Насср"ни бошқаради  1 23:17"Ньюкасл" "Айнтрахт" ҳужумчиси учун 70 млн. евро таклиф қилди  2 22:34Испания ҳукумати Ямалнинг туғилган кун байрамида карлик касаллиги бор одамларнинг ишга ёлланганини текширишни сўради  7 22:04КЖЧдан сўнг "Олтин тўп" учун ким асосий даъвогар?  74 19:54Грилишнинг янги манзили Туркия бўлиши мумкин  3 19:27Расман: Кенжабоев "Қизилқум"га қайтди  7 19:11"Бавария" вингери "Барса"га ўтиши мумкин – музокаралар давом этмоқда  0

Жаҳонгир Меҳмонов: "Навбаҳор"га таклиф қилинаётган йигитлар профессионал ва яхши футболчилар" News

Жаҳонгир Меҳмонов: "Навбаҳор"га таклиф қилинаётган йигитлар профессионал ва яхши футболчилар"

Наманганнинг «Навбаҳор» жамоаси таркибга янги футболчиларни жалб қилиш билан биргаликда клубнинг ўтган йилги натижаларига улкан ҳисса қўшган футболчилар билан ҳам янгитдан шартнома имзолашга эришди.

Улар таркибида «лочинлар»нинг ҳимоя қўрғонидаги мустахкам устунларидан бири Жаҳонгир Меҳмонов ҳам бор. Қуйида эса футболчи билан кечган суҳбатни эътиборингизга ҳавола қиламиз.

- Суҳбатимиз аввалида «Навбаҳор»нинг ўтган мавсумдаги умумий иштирокини таҳлил қилиб берсангиз.


- Мавсум биз учун омадли келди. Шу билан биргаликда меҳнатимизга яраша чемпионатни совриндор сифатида якунладик. Агарда бунданда кучлироқ иштиёқ ва тиришқоқлик билан ўйинларга тайёргарлик кўрганимизда натижаларимиз бунданда яхшироқ кўриниш олиши мумкин эди. Ўтган мавсум давомида қаердадир хато қилдик, қаердадир омад етишмади. Эндиликда йўл қўйилган камчиликлар учтида жиддий иш олиб борсак ўйлаган мақсадимизгс эришамиз деб ўйлайман.

- Мавсумнинг сўнги ўйинида «Локомотив» томонидан «лочинлар»нинг ўз уйидаги ёқимли анъанасига барҳам берилди. Учрашувдан кейин кийиниш хонасида кайфият қандай эди?


- Бутун мавсум давомида шу ўйин мен учун энг ачинарлиси бўлди. Чунки ўша ўйинда майдонга тушмадим. Жамоамнинг ўйинини четдан кузатиш доимо оғир. Боз устига кўп гол ўтказиб юбордик, ҳимоячилар учун қанча кам гол ўтказиб юборилса шунча яхши. Агар эътибор берган бўлсангиз ўз майдонида энг кам гол ўтказиб юборган жамоа «Навбаҳор» бўлиб турганди. Афсус сўнги турда бу борадаги серия ҳам паёнига етди.



- Жамоа бош мураббийи Андрей Канчельскис бу йилги таркибни ўзи шакллантиряпти. Шундай келиб чиқиб айтадиган бўлсак «Навбаҳор» ўтган йилгидан кўра мазмунлироқ ўйин намойиш эта оладими?


- Ҳар бир мураббийнинг ўзига хос услуби ва қарашлари бўлади. Барча мураббийлар ҳам яхши натижа кўрсатишга ҳаракат қилади. Ўйлайманки, тўғри йўлдамиз. Насиб қилса ажойиб натижалар ва чиройли ўйинлар кўрсатамиз.


- Жамоага янги келиб қўшилган футболчилар ҳақида қандай фикрдасиз?


- Улар ҳақида бош мураббийимизга савол берсангиз яхши бўларди. Чунки, қайси футболчи қандай ҳолатда эканлиги уларга кўпроқ билинади. Биз эса майдонда улар билан бирга шуғулланаётганимиз учун аниқ бир нима дея олмайман. Шуниси аниқки, бу йигитлар профессионал, яхши футболчилар шунинг учун ҳам улар «Навбаҳор»га таклиф этилишди.

- Канчельскис маҳаллий мутахассислардан нимаси биландир устунми?


- Европада тажриба орттирган мураббий. Шунинг учун машғулотларида кўҳна қитъа нафаси сезилиб туради.

- Янги мавсумдан нималар кутяпсиз?

- Албатта олтин медалларни. Бироқ бунинг учун кўпроқ меҳнат ва ҳаракат қилиш кераклигини яхши биламан

- Ўтган мавсумда жамоа сардори тез-тез ўзгариб турди. Бу нима билан боғлиқ?


- Айтишим мумкинки, биз учун битта инсон жамоа сардори бўлган. Бу ҳам бўлса Дилшод Жабборов. Жабборов кўп ўйинларда майдонга тушмаганлиги сабабли сардорлик боғичи турли футболчиларга топширилди.

- Сизни ҳам ўтган йили карточкалар билан жуда кўп бор «сийлашди». Бу ўйинларнинг шиддатли ўтганидан далолатми?


- Ҳимоячининг вазифаси рақиб ҳужумини қайтариш. Шундай экан жамоамиз яхши натижа қайд этиши учун ҳар қанақасига бўлса ҳам ҳаракат қилиш керак.



- Мувафаққиятларингизга соя соладиган ҳодисалар ҳам бўлганми?


- Йўқ бўлмаган. Ота-онамни дуолари мени доимо барча нарсада яхши натижаларга эришишимга сабабчи бўлган. Айнан уларнинг дуолари сабабли ҳам мана шу даражага эришдим деб ўйлайман. Отам вафот этдилар энди уларнинг хотиралари учун янада ёрқинроқ ўйнашга интиламан.
Оилавий сурат. Жаҳонгир Меҳмонов марҳум отаси билан.

- Бизнингча «Навбаҳор»нинг ҳимоя чизиғи кўнгилдагидек кўринишга келди. Яна қайси чизиқларга кучли ижрочиларни жалб этиш керак? Шу борада шахсий фикрингизни билдира оласизми?


- Мураббийлар ҳар бир чизиқ учун кучли ижрочиларни жалб этшяпти. Менимча ҳаммаси яхши.

- «Навбаҳор» маълум омиллар эвазига ОЧЛга йўлланма олиш имкониятидан маҳрум бўлди. Жорий йилдан кубок беллашувлари учун ҳам жиддий эътибор қаратиш кераклиги гапириляптими?


- Албатта, бундан буён ҳар бир ўйин, ҳар бир натижа учун фақат ва фақат ғалаба илинжида майдонга чиқамиз.

Хуршид Юсупов суҳбатлашди.

Rating: +8   

Comments

championat.asia
Яндекс.Метрика