Latest news

11:32"Интер"нинг асосий трансфер мақсади маълум қилинди  0 11:07Тома Табатадзе "Бухоро"га ўтиши мумкин  0 10:07Месси пеналтисиз голлар бўйича Роналдуни ортда қолдирди  18 09:52"Ньюкасл" Исакни сотиш ниятида эмас — клуб унинг нархини 173 миллион еврога кўтарди  1 09:24"Барселона" "Реал" юлдузини кўзламоқда — футболчи билан алоқа ўрнатилди  20 08:48"Нефтчи" таркибига нигериялик футболчи қўшилди  5 08:26Эрон клуби Одил Ҳамробеков трансфери учун "Бунёдкор"га қанча тўлади?  1 07:52"Интер Майами" "Ред Буллз"ни 5:1 ҳисобига ютди — Мессидан дубль  24 07:10"Бунёдкор" дарвозабони ОКМКга ўтди  0 00:44"Барселона" Рэшфордни 30-35 млн еврога сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлади. МЮ 50 млн хоҳлаганди  3 00:12"Реал" ярим ҳимоячисини 20 млн еврога сотмоқчи  1 23:27Икки футболчи "Машъал" билан хайрлашди  0 22:53Ўзбекистон U-23 ўртоқлик ўйинида "Бунёдкор" билан дуранг ўйнади  5 22:16Эшитдик-да! "Андижон"ни тарк этган дарвозабон Тошкент клубига ўтмоқда  1 22:04"Шўртан" 7 та гол урилган ўйинда амалдаги чемпион "Насаф"ни мағлуб этди  4

Иззатилло Пўлатов: "Халқимиз қўллаб-қувватлаб турса, барчасига бирга эришамиз" News

Иззатилло Пўлатов: "Халқимиз қўллаб-қувватлаб турса, барчасига бирга эришамиз"

Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Мираброр Усмонов хотира турнирига тайёргарликни давом эттирмоқда.

Терма жамоамиз аъзоси Иззатилло Пўлатов олдиндаги ўйинлар ва рақиблар ҳақида фикрларини билдирди.

"Саудия Арабистони билан ўйинга тайёргарликни бошлаб олдик. Уларни ўрганишни бошлаганмиз. Худо хоҳласа, халқимизни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз. Бундай ўйинларга анча вақтдан буён чанқоқ бўлиб турибмиз",- дейди Иззатилло Пўлатов.

- Саудия Арабистони қанчалик ўрганилмоқда?

Рақиб жамоани аста-секин ўрганиб бормоқдамиз. Кучли ва кучсиз томонларини кўриб чиқяпмиз. 

- Гуруҳдаги иккинчи кучли рақиб Япония ҳақида...

Ҳозирча бор эътиборимизни Саудия Арабистонига қаратганмиз. Бу тўсиқдан муваффақиятли ўтиб олсак кейин Японияга ҳаракатни бошлаймиз. 

- Терма жамоада кучли таркиб шаклланган. Осиё Кубогида чемпионликни қўлга кирита оламизми?

- Осиё Кубогида чемпионликни қўлга киритишга кучимиз етади. Халқимиз қўллаб-қувватлаб турса барчасига биргаликда эришамиз.

Rating:    

Comments

   
19 jul 10:00:00
Fanat_Euro_football
Sharxonli ukaxon
championat.asia
Яндекс.Метрика