"Goal" хабарига кўра, 26 ёшли испанияликка "Ливерпуль" даъвогарлик қилмоқда. Мадрид жамоаси футболчисини 70 млн еврога сотишга тайёр.
"Реал"нинг сўнгги ўйинларидан бирида Иско бош мураббий Сантьяго Солари билан қўл сиқишмагани учун томонлар ўртасида яхшигина можаро бошланган.
Иско бу мавсумда 14 ўйинда 2 гол урди ва 2 голга ассистентлик қилди.