Бу ҳақда "Sky Sports" хабар берди.
Исак аллақачон "Сосьедад"да ўйнаган ва клуб инфратузилмаси билан таниш.
Аввалроқ швециялик форвард "Ньюкасл" машғулотларига келмагани ва клуб вакиллари билан мулоқотни тўхтатгани ҳақида хабарлар тарқалганди. Кўп ўтмай, "Ливерпуль" Исак билан шахсий шартнома шартларини келишиб олгани маълум қилинди.
Исак 2024/25 йилги мавсум барча мусобақаларда 42 ўйин ўтказиб, 27 та гол урди ва 6 та голли пас узатди.