Latest news

14:38Гарначо Саудия Арабистони клубига ўтишдан бош тортди  0 14:15"Манчестер Юнайтед" Италия терма жамоаси ҳимоячисини нишонга олди  0 13:48Беннасер ва Адли фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин  0 13:21"Нефтчи" кениялик форвардга қизиқмоқда  6 12:58Буну, Кукурелья, Витинья, Палмер... КЖЧ рамзий терма жамоаси  0 12:30"Хоразм" ярим ҳимоячиси жамоадан кетди  1 12:08Расман: Ҳожимат Эркинов "Пахтакор"га қайтди  5 11:50"Атлетико" Аргентина терма жамоасининг яна бир вакилини харид қилмоқчи  0 11:21Флетчер "Манчестер Юнайтед" U-18 бош мураббийи этиб тайинланди  0 10:45"Андижон"нинг янги легионери: "Максим Шацких Украина футболи учун ҳақиқий афсонадир"  8 10:07Клублар ўртасидаги ЖЧ. Ким қанча ишлаб олди?  7 09:30Суперлиганинг ўтган мавсумдаги энг яхши ёш футболчиси фаолиятини водий жамоасида давом эттиради  3 08:53Терма жамоамизнинг яна бир аъзосига Греция ва Ла Лига 2 жамоасидан қизиқиш бор  20 08:19"Реал" ўз тарбияланувчисининг қайтганини эълон қилди  8 07:47Терма жамоамизнинг яна бир аъзоси легионерга айланди. Унинг янги жамоасидаги рақами ҳам маълум  8

Ироқ бош мураббийи: "Футболчилардан телефонни тортиб ололмайман" News

Ироқ бош мураббийи: "Футболчилардан телефонни тортиб ололмайман"

15 январь куни Дубайдаги "Ал Мактум" стадионида Осиё Кубоги 3-тури доирасидаги Ироқ - Эрон учрашувидан олдин матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Дастлаб унда Ироқ бош мураббийи Сречко Катанец ва футболчи Ҳумам Тариқ қатнашди.

"Гуруҳдаги дастлабки икки ўйиндан сўнг 6 очко тўпладик. Кейинги босқичга чиқиб бўлдик. Барчаси аъло даражада. Таркибдаги барча ўйинга тайёр, ҳеч қандай жароҳатлар йўқ. Бизда ҳеч қандай босим йўқ. Эртага чиройли баҳс бўлади деб ўйлайман, ўйлайман эмас аниқ шундай бўлади", - деб гап бошлади Сречко Катанец.  




Кейинги босқичда кимга қарши ўйнашимизнинг фарқи йўқ. Эртага майдонга фақат ғалаба учун чиқамиз.

Карлуш Кейруш 7 ёки 8 йилдан буён Эронни бошқармоқда. Мен Ироққа келганимга атиги 4 ой бўлди холос. Шу боис бизни таққослаш нотўғри. Эрон сафида топ футболчилар жуда кўп буни биламиз, бироқ биз ҳам осонгина таслим бўлмаймиз.

"Персеполис"ни узоқ йиллар бошқарган Бранко Иванкович билан алоқаларимиз ажойиб. Аммо ишонтириб айтаманки ундан Эрон терма жамоаси ҳақида маълумот олганим йўқ.

Футболчилар кўп вақтини ижтимоий тармоқларда ўтказмоқда? Ҳозир шундай замон. Техникалар ривожланиб бормоқда, шу боис мен футболчилардан телефон ёки планшетини олиб қўя олмайман", - дейди Катанец.




"Эрон кучли жамоа. Уларга қарши чиройли баҳс бўлади. Яратган қўлласа эртага 3 очкога эга чиқамиз. Барча йигитлар бунга тайёр", - дейди Ҳумам Тариқ.


Нарзулла Сайдуллаев ёзиб олди


Rating: +10   

Comments

championat.asia
Яндекс.Метрика