Эслатиб ўтами, ушбу баҳснинг 96-дақиқасида (2:3 вақтида) Абиссо "Интер" дарвозасига пенальти белгилади. Қарор қабул қилишдан олдин рефери тўп қўлга текканини кўриш учун VAR тизимига мурожаат қилди, аммо узоқ вақт бир тўхтамга кела олмади. Натижада у пенальти белгилади ва "Фиорентина" 101-дақиқада ҳисобни тенглаштирди.
Абиссо 24 мартгача ишдан четлатилди ва А Сериянинг 3та турини ўтказиб юборади. Бундан ташқар, у жорий мавсум "Интер"нинг ўйинларини бошқармайди.