"Барселона"га қарши ўртоқлик ўйинида қатнашишим ажойиб бўларди. Бу мен учун ҳам, Япония мамлакати учун ҳам ажойиб ҳолатга айланади. Шундай ўйин бўлишини истайман", - деди Иньеста.
Иньеста "Барселона"да 2002-2018 йиллар давомида фаолият олиб борди. Жамоа таркибида 675 ўйинда қатнашиб, 57 гол урди ва 140 голга ассистентлик қилди.