Latest news

22:01Мбемо "МЮ"да тиббий кўрикдан ўтди ва шартнома имзолади (Фабрицио Романо)  1 21:35Расман: Тома Табатадзе "Бухоро" клубига ўтди!  9 21:07"Динамо" Беларусда ўтказилган назорат ўйинида маҳаллий жамоага ютқазди  0 20:35АПЛнинг икки клуби Коло-Муани билан шартнома имзоламоқчи  0 20:15Расман: Жаҳонгир Абдусаломов "Динамо" футболчисига айланди  3 19:49Сауль "Атлетико" билан шартномани бекор қилиб, турк клубига ўтади  0 19:34МЮ Жексоннинг агенти билан музокара ўтказди  2 18:50Петар Шегрт: “Лёв билан бўлган суҳбатимиз ОАВда тарқалиб кетишини истамайман. ЎФАдан бўлган таклиф ҳақида сўрамайман. Тожикистондан кетганимга сабаб…”  8 18:26Диалло "МЮ" ҳақида: "АПЛда кучли бешликка кирсак, мавсумни омадли деб ҳисобласа бўлади"  2 17:49Расман: Улуғбек Ҳошимов – "Динамо" футболчиси  4 17:11Лапортнинг Европага қайтиш эҳтимоли юқори  0 16:42Лофтус-Чик: "Бизга Модричнинг тажрибаси керак"  1 15:51"Реал" Винисиус билан шартнома бўйича музокараларни қайта бошламоқчи  2 15:24"Атлетико" "Челси"нинг португалиялик футболчисини ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 14:57"Бавария" Диаснинг трансфери амалга ошмаган тақдирда, бошқа ўйинчиини кўзлаб қўйди  1

Ҳоким Кубоги. “Қўқон-1912” ёшлари сўнгги ўйинда мағлуб бўлишди News

Ҳоким Кубоги. “Қўқон-1912” ёшлари сўнгги ўйинда мағлуб бўлишди

Ёшларимиз гуруҳ босқичининг сўнгги учрашувини “Турон” жамоасига қарши ўтказишди. Мазкур ўйин кутилганидек шиддатли тарзда бошланди.

Ҳар икки жамоа илк дақиқаларда ҳужумга зўр беришди. 24-дақиқада ҳисобни очишга яқинлашдик. Бироқ Тимур Усмоновнинг зарбасига бироз аниқлик етишмади. 26-дақиқада яйпанликлар жарима тўпидан кейин дарвозамиз олдида хавфли вазиятни вужудга келтиришди. Ушбу вазиятда Муҳаммадали Собиров ўз маҳоратини намойиш этди. 35-дақиқада жарима тўпи тепиш ҳуқуқига эга бўлдик. Иқбол Маликжоновнинг зарбаси ноаниқ кўриниш олди. 37-дақиқада учрашувда ҳисоб очилди. Саиджамол Давлатжонов рақиб дарвозасини аниқ нишонга олди. Жамоалар танаффусга шу ҳисобда чиқиб кетишди.

Учрашувнинг иккинчи қисми ҳам шиддатли курашлар остида бошланди. 48-дақиқада “Турон” футболчилари ҳисобни тенглаштиришди. Гол муаллифи  - Мўйдин Мамазулумов бўлди. Ўйиннинг 48-дақиқасида «Турон» жамоаси киритган гол аввалига ҳисобламагандек кўринди. Қанот ҳаками байроқчасини кўтариб «офсайд»  қайд этди. Якунда ўйин ҳаками голни ҳисобга олган экан. 52-дақиқада Тимур Ҳакимовнинг зарбасидан кейин тўп дарвоза устунига тегиб қайтди. 55-дақиқада Тимур Ҳакимов рақиб дарвозасига иккинчи голни киритди. 63-дақиқада яйпанликлар ҳисобни тенглаштиришди. Бу сафар ҳам голни тажрибали Мўйдин Мамазулумов киритди. 74-дақиқада яйпанликлар олдинга чиқиб олишди. Гол муаллифи яна Мўйдин Мамазулумов бўлди. У бугунги баҳсда хет-трик қайд этди.

Ўйиннинг сўнгги дақиқаларида ҳар икки жамоа бир қатор вазиятлар вужудга келганига қарамай, ўйиндан ҳисоб ўзгаришсиз қолди.



“Вилоят ҳоким кубоги-2019”
“А” гуруҳи
5-тур
 “Қўқон-1912” (U-21) – “Турон” – 2:3 (1:0)
Ҳакамлар:
Фирдавс Норсафаров, Обид Жумаев, Руслан Самандаров, Олим Тўйчибоев.
Назратчи: Валентин Коваленко.
Голлар: Саиджамол Давлатжонов -37, Тимур Ҳакимов- 55. – Мўйдин Мамазулумов -48, 63, 74.
“Қўқон-1912” (U-21): 12. Муҳаммадали Собиров, 4. Саиджамол Давлатжонов, 5. Жасур Ёқубов, 8. Бекзод Каримов, 10. Тимур Ҳакимов, 11. Тимур Усмонов, 17. Дилшод Баратов, 23. Аваз Маматхўжаев, 25. Савелий Абрамов, 96. Абдуллох Миркомилов, 97. Иқбол Маликжонов.
Захира: 1. Жасур Абдуллаев, 9. Рамз Исақов, 18. Дилшод Самиков, 29. Абюхон Исақов, 70. Умид Муҳаммадалиев, 85. Иброҳим Усмонов, 98. Барҳаёт Саидаҳмаджонов.
“Турон”: 46. Муҳриддин Аҳмедов, 2. Лазиз Абдурашидов, 5. Ойбек Ахматов, 7. Акбар Абдураҳмонов, 10. Мўйдин Мамазулумов, 15. Шохрух Холматов, 17. Достон Мелиқўзиев, 19. Зокир Нурматов, 20. Жасур Юлдашалиев, 22. Ориф Мамажонов, 23. Дониёр Тўлашев.
Захира: 1. Алишер Пахриддинов, 4. Эсонали Фозилов, 11. Тошпўлат Аббосов, 14. Абдухолиқ Зияев, 21. Исмоил Охунжонов.


Rating: +3   

Comments

championat.asia
Яндекс.Метрика