Даниэль Карвахаль ва Эдер Милитао хочсимон боғламидаги узилишдан сўнг деярли бутунлай тузалиб кетди ва КЖЧ учун қайдномага киритилади. Ҳар икки ҳимоячи ҳам ўтган йилнинг кузида жароҳат олганди: Карвахаль октябрда, Милитао эса ноябрда. Шунингдек, Антонио Рюдигер ва Давид Алаба ҳам тайёр бўлиши кутилмоқда.
Клуб академиясининг икки ҳимоячиси – 20 ёшли Рамон Хакобо ва 17 ёшли Хуан Мартинес ҳам қайдномадан жой олади. Мудофаани мустаҳкамловчи яна бир ўйинчи "Борнмут"дан Дин Хёйсен бўлади.