- Қатарга қарши баҳс КХДР билан бўлган ўйиндан қизиқарлироқ бўлди, мухлислар зерикиб қолишмади деб ўйлайман. Қатар Осиёнинг кучли жамоаларидан бири ҳисобланади. Ғалаба ишқибозларни хурсанд қилган бўлса, бундан мамнунмиз.
- Бугунги баҳсдан олдин мураббий қандай кўрсатма берди?
- Мураббий ҳимояда тартибли ўйин кўрсатиб, ҳужумга ўтишимизни истади. Эктор Купер рақиб ким бўлишидан қатъий назар шу услубда ҳаракат қилишимизни хоҳламоқда.