Latest news

00:41Футболга қайтиш муборак: "Байер" Эрик тен Хагнинг дебют ўйинида йирик ҳисобда мағлуб бўлди  3 00:21"Манчестер Сити" Траффорд билан шартнома имзолаши мумкин  0 23:59"Ақлдан озаётган" "Тоттенхэм" ўз тарихидаги энг қиммат трансферни амалга оширишга тайёрланмоқда  2 23:46Алишер Одилов "Навбаҳор"ни тарк этди  1 23:24Микель Артета: "Мадуэке - АПЛнинг энг яхши ҳужумчиларидан бири"  1 22:50Месси Ямалга қарши: Финалиссима қачон бўлади?  3 22:20Исак "Ал Ҳилол"га ўтиши мумкин  1 21:53"Милан" Спортьеллони собиқ жамоасига қайтариб юборди  0 21:33Гампер Кубоги учун ўйин қаерда бўлади?  4 21:14Расман: Нони Мадуэке - "Арсенал" футболчиси!  3 20:52"Насаф" назорат ўйинида "Машъал"дан устун келди  0 20:10"Милан" Модрич ёрдамида "Реал" аъзоси билан музокара ўтказмоқда  0 19:45Моуринью: "Португалияга қайтаман. Фаолиятим охирида эмас, чўққисида"  2 19:23Алишер Одилов "Навбаҳор" ва унинг мухлислари билан хайрлашди. Унинг кейинги жамоаси маълум  24 19:05Расман: Одил Ҳамробеков Эроннинг амалдаги чемпиони сафини тўлдирди  8

Гвардиола: "Фергюсон "Барселона"да 25 йил қола оларди деб айтолмайман" News

Гвардиола: "Фергюсон "Барселона"да 25 йил қола оларди деб айтолмайман"

"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола "Манчестер Юнайтед" собиқ устози Алекс Фергюсоннинг сўзларига фикр билдирди.

Олдинроқ, Фергюсон испаниялик мутахассис ҳақида қуйидаги гапни айтган эди: "Гвардиола нега "Барселона"ни тарк этганини билмайман, бунда маъно йўқ, у ўша ерда 25 йил қолиши керак эди".

"У нега бундай деганини тушунаман, аммо Англияда футбол умуман бошқача. Бу ерда ҳақиқатдан ҳам бир клубда 20 йил ишлаш мумкин. Бир ҳафта давомида журналистларни кўрмайман, улар жамоа ичида нималар бўлаётганини билишмайди. Клубимизда, футболчилар билан кийиниш хонасида кўплаб муаммолар бўлган, баъзида қаттиққўл бўлишга тўғри келади, аммо ҳеч нарса матбуотга чиқиб кетмайди.

"Барселона"да ёки "Бавария"да нима содир бўлса, эртага газета муқоваларида чиқиб турарди. Англияда қулайроқ. Фергюсон "Барселона"да 25 йил қола оларди деб айтолмайман" - дейди Гвардиола.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
Яндекс.Метрика