Ла Лигада омадсизликларга учраб келаётган "Гранада" жамоаси бош мураббийи Пако Лопес ўз лавозимини тарк этди. Жамоа шу йили Ла Лигага чиққанди.
Маълумот учун, "Гранада" айни дамда Ла Лига доирасидаги 14 та ўйиндан сўнг 7 очко билан турнир жадвалининг 19-ўрнида бормоқда. Клуб бу мавсум чемпионатда биттагина ғалаба қайд этган.