Latest news

00:49Шахзод Азмиддинов "Пахтакор" билан хайрлашди  4 00:15Ўзбекистон U-17 терма жамоаси "Чертаново" билан дуранг ўйнади  7 23:57"Реал" Конатени нишонга олди  2 23:28"Пахтакор" бугун Камолиддин Тожиевни бош мураббий этиб тайинлади, аммо унда Про лицензияси йўқ  2 23:14Расман: "Арсенал" Гёкерешни 63,5+10 млн еврога сотиб олди  4 22:58Гёкереш тиббий кўрикдан ўтди ва "Арсенал" билан шартнома имзолади (Фабрицио Романо)  2 22:35Назорат ўйини. "Нефтчи" ФарДУни аяб ўтирмади, Нимели ва Марушичдан дубль  6 22:17Александар Митрович - "Манчестер Юнайтед"нинг янги мақсади  1 21:45Назорат учрашуви. "Пахтакор" ва "Бунёдкор" жамоалари ўртасидаги ўйинда ғолиб номи аниқланмади  8 21:22"Тоттенхэм" Родриго учун курашга киришди  2 20:47"Манчестер Сити" Эдерсонни сотишга тайёр  2 20:20Ўртоқлик ўйини. "Сурхон" "Бухоро"дан устун келди  7 19:58"Ливерпуль" Англия терма жамоаси вингерини нишонга олди  3 19:00Ўртоқлик ўйини. "Милан" Гонконгда "Ливерпул"ни мағлуб этди  4 18:40"Реал" "Арсенал" билан учрашув учун делегация тайёрламоқда  10

Гонконг U-23 бош мураббийи: "Имкониятларимиз пастлилигига қарамай, муносиб қаршилик кўрсатишга ҳаракат қиламиз" News

Гонконг U-23 бош мураббийи: "Имкониятларимиз пастлилигига қарамай, муносиб қаршилик кўрсатишга ҳаракат қиламиз"

Эртага Тошкентда U-23 Осиё Кубоги саралаш баҳслари старт олади.

Бугун гуруҳ босқичи учрашувларидан олдин матбуот анжумани ўтказилди. Унда Гонконг U-23 бош мураббийи Сзето Ман Чун ва футболчи Жой Йин иштирок этди. 

"Авваламбор, Ўзбекистонга келганимиздан хурсандмиз. Гуруҳдаги рақибларни ўрганиб чиқяпмиз. Ўзбекистон ва Эрон тезкор, техникаси юқори жамоа ҳисобланади. Ўйлайманки, бу ердан керакли натижа билан ортга қайтамиз", – деди мураббий Сзето Ман Чун. 

"Ҳар бир ўйин қийин ўтади. Бизнинг ўз режаларимиз бор. Мусобақага юқори натижаларни кўзлаб келганмиз", – дейди футболчи Жой Йин. 

- Гонконг гуруҳ аутсайдери сифатида гуруҳ фаворитларига қандай қаршилик кўрсатмоқчи?

- Фикрингизга қўшиламан. Бизга нисбатан жамоалар кучли. Имкониятларимиз паст ва лекин яхши натижа учун ҳаракат қиламиз. 

- Гуруҳдаги терма жамоаларнинг қайси жиҳатлари эътиборингизни тортди?

- Жамоаларнинг видеоларини кўриб чиқиш асносида биз ва рақиблар ўртасида фарқ катталигини сездим. Жамоалар очиқ ўйин кўрсатмайди ва кичик деталлардан фойдаланиб кетишга ҳаракат қилади.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
Яндекс.Метрика