"Ўша "Арсенал"дан Фламинининг ҳаёти бошқача давом этмоқда. Унда нефт ўрнига бошқача ёнилғи ишлаб чиқарадиган фирма бор. Бу қандай маҳсулот эканлигини билмайман. Аммо фирма 5 млрд еврога баҳоланмоқда.
Матьё - унинг уч асосчиларидан бири. Лойиҳани болаликдаги энг яхши дўсти билан ишга туширган. У ҳамма ишни қилган, Фламини эса молиявий кўмак кўрсатган. Энди у камтар миллиардер. Биз у учун хурсандмиз" - дейди Глеб.
Эслатиб ўтамиз, Матьё Фламини ўтган йили сентябрь ойида Тошкентга ташриф буюрган эди. 7 йил Арсен Венгер қўл остида тўп тепган футболчи Тошкентда (+ФОТО)