Харрисон 1981 йилда "Манчестер Юнайтед"да ёшлар мураббийи сифатида иш бошлаган. 1992 йил манкунианлар унинг қўл остида ёшлар чемпионати ғолибига айланишди.
Харрисон Дэвид Бекхэм, Никки Батт, Райан Гиггз ва Гарин Невилл каби футболчиларни тарбиялаган. Бунгача у Пол Скоулз ва Фил Невилларга футбол сирларини ўргатган. Харрисон 27 йил умрини "Манчестер Юнайтед"га бағишлади.