"Биринчи бўлимдаги ўйин менга ёқмади. Тўп билан бўлган бўлсак ҳам, рақиб дарвозаси олдида хавфли вазият ярата олмадик. Шу боисдан жахлим чиқди. Танаффусдан кейин яхшироқ ўйин кўрсата бошладик. Ҳар бир ўйинда ғалаба учун интиламиз", - деди Гаттузо.
Учрашувда миланликлар 3:0 ҳисобида ғалабага эришишди.