"Ҳозир биз жуда қийин даврни ўтказяпмиз. Жароҳатлар туфайли оғир ҳолатдамиз. Бундай натижалар билан тинчланиб бўлмайди. Биз ҳеч нимани ўзгартирмаймиз. Биз ҳотиржам бўлмаймиз энди. Аммо мағлубият сабабчиларини қидириб ўтирмаймиз.
Жамоа қўлидан келган барча ишни қилди. Биз ғалаба қозонишга ҳаракат қилдик. Бироқ "Фиорентина"нинг босими туфайли схемамиз бироз кучсизланди.
Сўнгги натижалар бизнинг фойдамизга эмас. Турнир жадвалида кўтарилмаяпмиз. Столни синдиришим ёки алам-ла деворни уришим "Милан"га ёрдам бермайди", - деди Гаттузо.