Latest news

14:15"Арсенал" яна бир трансфер бўйича келишувга эришди  0 14:06CAFA NATIONS CUP-2025 мусобақаси бошланмоқда. Эртага ўйинолди матбуот анжуманлари ва расмий машғулотлар бўлиб ўтади  1 13:45Бенту Ўзбекистон терма жамоаси тарихидаги 10-хорижлик мураббий бўлади. Аввалги ҳамкасблари қандай натижа кўрсатган?   20 13:03Бугун ЕЧЛга қуръа ташланади. Олма-отага кимлар келади?  4 12:43Конференциялар лигаси саралаши. Бугун Файзуллаев ва Шомуродов жамоаси жавоб учрашувида майдонга чиқади  4 11:34Эшитдик-да! Тимур Кападзе "Пахтакор" бош мураббийи бўлиши мумкин  58 10:48ПСЖ ва "Ювентус" ўзаро келишувга эришди  0 10:23"Челси" 24 йиллик анаънадан воз кечади  7 09:56Икич Фране: "Жамоамиз бу ўйинда ғалаба қозонишга ҳақли эди"  2 09:27Германия терма жамоасининг сентябрдаги ўйинлар учун чақирилган футболчилари маълум  5 08:54МЮ Брунуни сотишга тайёр. Унга нарх қўйилди  8 08:27"Бухоро" "Бунёдкор"ни мағлуб этиб, тарихда илк бор ярим финалга чиққан учрашувдан ФОТОГАЛЕРЕЯ  9 08:00Жароҳатдан қайтган Месси жамоасини Лига кубоги финалига олиб чиқди  10 07:50Германия Кубоги. "Бавария" меҳмонда 3-лига жамоасини мағлуб этди  1 07:31Аморим кечаги мағлубиятга изоҳ берди  8

Футзал. ОЧ-2014 саралаш:Ўзбекистон саралаш баҳсларини йирик ғалаба билан бошлади News

Футзал. ОЧ-2014 саралаш:Ўзбекистон саралаш баҳсларини йирик ғалаба билан бошлади

Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2014 йилги Осиё чемпионати саралаш баҳсларини йирик ҳисобдаги ғалаба билан бошлади.
5 ноябрь, сешанба куни Тошкентдаги «Ўзбекистон» спорт мажмуасида Туркманистон футзал терма жамоасига қарши кечган саралаш 1-тур учрашувида Баҳодир Аҳмедов шогирдлари 10:1 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Ўзбекистон футзал терма жамоасиТуркманистонга қарши учрашувнинг 22-сониясидаёқ ҳисобни очишга муваффақ бўлди – Артур Юнусов учрашувда ҳисобни очди. Учрашувдаги кейинги голни эса 14 дақиқа кутишга тўғри келди – тезкор гол ўтказиб юборганига қарамай, Давлатмурод Аннаев шогирдлари ўзларини йўқотиб қўйишмади ва бир неча бор Рустам Умаров дарвозасига ҳамла қилишди, ҳатто, дарвозабонни ўйиндан олиб, майдонда беш киши бўлиб ҳужум ташкил эта бошлашди. Айнан бешинчи ўйинчининг майдонга туширилиши учун Туркманистоннинг йирик мағлубияти учун асос яратди.

Дастлаб, 14-дақиқанинг ўзида «Когон» вакили Дилшод Раҳматов икки марта Туркманистоннинг бўш қолган дарвозасини аниқ нишонга олди – айниқса, Ўзбекистон ярим майдонидан зарба бериш орқали киритилган иккинчи гол ниҳоятда чиройли кўриниш олди. 18-дақиқада Дилшод Ирсалиев Ўзбекистоннинг тўртинчи голини урган бўлса, 19-дақиқада Дилшод Раҳматов хет-трикни расмийлаштирди.

Шундай қилиб, учрашув биринчи бўлими 5:0 ҳисобида Баҳодир Аҳмедов шогирдлари ғалабаси билан якунига етди. Ўзбекистонлик футзалчилар учрашув иккинчи ярмида ҳам рақиб дарвозасига бешта гол киритишди – Дилшод Раҳматов учрашувдаги голлари сонини бештага етказган бўлса, Жамолиддин Шарипов уч дақиқа ичида иккита гол муаллифига айланди, яна бир гол эса Фарҳод Абдумавлонов ҳисобига ёзилди. Ўзбекистоннинг ўнта голига туркманлар фақат бир марта – 25-дақиқада Аҳмед Кервенов томонидан киритилган ягона билан жавоб бера олишди, холос.

Ўзбекистон футзал терма жамоаси саралаш босқичидаги навбатдаги учрашувни 6 ноябрь куни Тожикистон терма жамоасига қарши ўтказади. 1-турда Қирғизистонни 8:4 ҳисобида мағлубиятга учратган жамоага қарши учрашув «Ўзбекистон» спорт мажмуасида ўтказилади ва Тошкент вақти билан 19:00да бошланади. Туркманистон эса худди шу куни, худди шу майдонда 16:00да Қирғизистонга қарши тўп суради.

Футзал бўйича Осиё чемпионати-2014 саралаш
Жанубий ва Марказий Осиё саралаш гуруҳи, 1-тур учрашуви
5 ноябрь, сешанба
ЎЗБЕКИСТОН – ТУРКМАНИСТОН 10:1 (5:0)
Голлар:
Артур Юнусов (1), Дилшод Раҳматов (14, 14, 19, 26, 39), Дилшод Ирсалиев (18), Фарҳод Абдумавлонов (32), Жамолиддин Шарипов (36, 38) – Аҳмед Кервенов (25).
Огоҳлантириш: Жамолиддин Шарипов (40).
ЎЗБЕКИСТОН:
Дарвозабонлар:
Рустам Умаров, Клим Тюгаев.
Ўйинчилар: Дилшод Ирсалиев, Нодир Элибоев, Шуҳрат Тожибоев, Артур Юнусов, Мақсуд Файзуллаев, Андрей Шлёма, Фарҳод Абдумавлонов, Дилшод Раҳматов, Жамолиддин Шарипов, Даврон Чориев, Константин Свиридов, Жавлон Аноров.
ТУРКМАНИСТОН:
Дарвозабонлар:
Йениш Аширов, Байрамов.
Ўйинчилар: Аннаев, Муродов, Ватан Атаев, Гурбангули Аширов, Шатлик Атаев, Аҳмедов, Сейдиев, Аннагулиев, Кўниров, Аҳмед Кервенов.
Бош ҳакам: Жанг Йоуцзе (Хитой).

Rating:    

Comments

championat.asia
Яндекс.Метрика