Ламин Ямаль танаффусга оз қолганда пенальтидан жамоасини олдинга олиб чиқди, аммо "Барселона" устунликни сақлаб қололмади. Фран Перес ҳисобни тенглаштирди ва ўйин 1:1 ҳисобида якунланди. Шундан сўнг каталонияликлар мураббийи Флик ўйинчилардан ғазабини яширмади.
"The Athletic" маълумотларига кўра, германиялик мураббий ўз шогирдларининг кўрсаткичлари пасайганидан ҳафсаласи пир бўлиб, уларни меҳмондаги кийиниш хонасига қамаб қўйган. Футболчилар билан узоқ суҳбат олиб борилган.