Учрашувда 2 та гол урган ва яна 1 та голга ассист бўлган Дезире Дуэ “Man of the match“ совринига эга бўлди.
Футболчи ушбу баҳсда ўзига ҳос натижа қайд этди. Гап шундаки, EЧЛ финаллари тарихида ҳали ҳеч бир футболчи учта голга иштирок этмаганди.
Умуман олганда, 19 ёшли футболчи жорий мавсум 54 та баҳсда иштирок этди. Унинг ҳисобида 15 та гол в а 16 та голли узатма бор.