Latest news

12:41IShowSpeed Қозоғистонга келади  0 12:14"Барселона" келаси ёз учун иккита топ-трансферни режалаштирган  0 11:33Месси Жаҳон чемпионатида қатнашадими?   3 10:47Юлиан Нагельсман кечаги мағлубиятдан сўнг шогирдларини кескин танқид қилди  2 10:15МЮ Онанани ижарага бериши мумкин  3 09:40Бразилиялик бизнесмен бутун бойлигини Неймарга қолдирди  16 09:20Италия терма жамоасининг собиқ устози "Фенербахче"ни бошқаришга асосий номзод  2 09:00Месси ўйиндан олдин кўз ёшларини тўхтата олмади. Баҳс якунидан сўнг мухлислар билан хайрлашди  8 08:35ЖЧ-2026. Яна учта терма жамоа мундиал йўлланмасини қўлга киритди  9 08:06CAFA Nations Cup. Бугун Қирғиз Республикасига қарши майдонга тушамиз  12 07:39ЖЧ-2026 саралаш. Аргентина, Бразилия ва Уругвай йирик ҳисобда ғалаба қозонди  6 01:45ЖЧ-2026 саралаши. Германия мағлуб бўлди, Нидерландия дуранг ўйнади ва бошқа натижалар билан танишинг  9 01:20Валерий Карпин: "Иорданиядан бунақасини кутмагандик"  12 00:51Родри: "Бу жароҳат менинг фаолиятимни узайтирди"  1 00:33Даниэль Леви 24 йилдан сўнг "Тоттенхэм"дан кетди  1

Фарғонада “Болалар лигаси” футбол мусобақаси ўтказилди News

Фарғонада “Болалар лигаси” футбол мусобақаси ўтказилди

9-16 апрель кунлари Фарғона вилоятининг шаҳар ва туманларида 2007 йилда туғилган болалар ўртасида вилоят биринчилиги бўлиб ўтди.

Ўйинлар Фарғона, Қўқон, Марғилон шаҳарлари ҳамда Риштон туманида 4 та гуруҳга бўлинган ҳолда ташкил этилди. Ўз гуруҳларида 1 ва 2-ўринни олган жамоалар Марғилон шаҳрида ўтказилган финал босқичида майдонга тушдилар.

Ўзаро ўйинлар натижасига кўра 3-ўринлар Марғилон шаҳар 1-БЎСМ ва Фарғона шаҳар “Нефтчи” БЎФМ жамоарига насиб этди. Финал ўйинида Фарғона футбол академияси жамоаси Марғилон шаҳар 2-БЎСМ жамоасига қарши майдонга тушиб 0:4 ҳисобида мағлубиятга учради. Натижада Марғилон шаҳар 2-БЎСМ жамоаси вилоят чемпионлигини қўлга киритди. Мусобақаларда жами 15 жамоа сафида 380 нафар ёш футболчилар иштирок этдилар.

Ғолиб ва совриндорларга вилоят Футбол ассоциацияси ҳамда ҳомийлар томонидан тегишлича диплом ва совғалар топширилди. Ўйинлар маҳаллий ва Республика оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилди.

Энди 22-29 апрель кунлари 2006 йилда туғилган болалар ўртасидаги мусобақаларга старт берилади.


Rating:    

Comments

championat.asia
Яндекс.Метрика