Нашрнинг маълум қилишича, Фалькао душанба куни Италия пойтахтига учиб келган ва ташрифини яширишга уринган.
Тахминларга кўра, 33 ёшли футболчи "Лацио" ҳамда "Милан" клублари билан музокара олиб боради. Мазкур икки жамоа бугун мамлакат кубогининг ярим финали доирасида ўзаро тўқнаш келади.
Радамель Фалькао жорий мавсум "қизил-оқлар" сафида 28та ўйинда майдонга тушиб, 10 марта гол урган ва 2та голга ассистентлик қилган.