Сўнгги мавсумларни юқори даражада ўтказаётган футболчи 2025 йил Суперлигада "қалдирғочлар" либосида майдонга чиқади.
28 ёшли футболчи ўтган мавсум Суперлигада 23 та учрашувда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 2 та голли узатма муаллифига айланди. 2017 йилдан буён Ўзбекистон миллий терма жамоаси таркибида 61 та учрашувда қатнашиб, 1 та тўп киритган.
Аввалроқ "Эшитдик-да!" рукни остида тажрибали хавбекнинг янги клуби ҳақида хабар эълон қилинган эди.