2026 йилги Жаҳон чемпионати саралаш босқичида 5 июнь куни бўлиб ўтадиган БАА – Ўзбекистон учрашуви олдидан Осиё футбол конфедерацияси (ОФК) Ўзбекистон терма жамоаси истиқомат қилаётан меҳмонхонага допинг-офицерини юборди. Маълумотларга кўра, терма жамоа таркибидан тўрт нафар футболчидан допинг назорати учун намуна олиши керак.
Эслатиб ўтамиз, учрашув 5 июнь куни “Ал Наҳайён” стадионида ўтказилади.