Latest news

12:26Зинченко Лондоннинг бошқа клубига ўтиши мумкин  0 11:58"Ньюкасл" 55 млн фунтлик трансферни амалга оширди  1 11:32"Реал" Мак Аллистерга қизиқмоқда, аммо...  0 11:00Родриго “Арсенал“га ўтиши учун аниқ бир талабни қўйди  8 10:34А Сериянинг яна бир тўпурари Саудияга йўл олиши мумкин  1 09:24Допинг сабаб икки йил футбол ўйнамаган жаҳон чемпиони Б Серия жамоасига ўтди  1 08:55“Реал“ ҳужумчиси икки ойга сафдан чиқди  2 08:27Томас Мюллер фаолиятини Европанинг кутилмаган жамоасида давом эттириши мумкин  0 07:58“Реал“ 90 миллионга таянч ярим ҳимоячи сотиб олмоқчи  4 07:32Луи ван Гал саратон касаллигини енгганини эълон қилди  1 00:49"Кристал Пэлас" "Лион" туфайли Европа лигасида иштирок эта олмайди. Нега?  5 00:05Муҳаммадали Ўринбоев "Антверпен" таркибида дебют қилди  6 23:58Флик тер Штегенга янги мавсум асосий дарвозабони бўлмаслигини айтди  7 23:14Модрич: "Мен доимо "Реал" мухлиси бўлиб қоламан"  2 22:52Алонсо "Реал" раҳбариятидан таянч ярим ҳимоячисини трансфер қилишни сўрамоқда  15

Эртага Ливан сафида швециялик ака-ука майдонга тушиши мумкин News

Эртага Ливан сафида швециялик ака-ука майдонга тушиши мумкин

Миодраг Радулович бошчилигидаги Ливан терма жамоаси Осиё Кубоги-2019га тайёргарликни давом эттирмоқда.

Эртага жамоа Брисбен шаҳрида Ўзбекистон билан ўртоқлик учрашуви ўтказади.

Австралиядаги йиғинга Радулович 24 нафар футболчини жалб этди. Улар орасида 6 нафар легионер бор. Ливан сафида Англия (5-дивизиони), Греция, Хорватия, Япония ва Швеция чемпионатларида ўйнайдиган футболчилар бор.

Эътиборлиси эртага Ливан таркибида икки нафар швециялик футболчи майдонга тушиши мумкин. Ака-ука Александр ва Феликс Мичель Швецияда туғилиб катта бўлишган, бироқ Ливан фуқаролигини олишди ва ушбу юрт миллий терма жамоасида ўйнашга қарор қилишди. Уларнинг иккаласи ҳам ҳимоячи ва бугунги кунда Швециянинг "Эскилстуна" клуби шарафини ҳимоя қилиб келишмоқда. Бу клуб Швеция биринчи дивизонида 3-ўринни эгаллади ва олий дивизионга чиқиш учун плей-офф баҳсида майдонга тушиш ҳуқуқини қўлга киритди.  




Ливан терма жамоасининг Ўзбекистон ва Австралия билан ўйинларга чақирилган футболчилар рўйхати:
 
Дарвозабонлар

Маҳди Ҳалил ("Ахад")
Аббос Ҳассан ("Нажма")
Мустафо Матар ("Салам Згхарта")

Ҳимоячилар
Волид Исмоил ("Салам Згхарта")
Нур Мансур ("Ахад")
Мутаз Жунайди ("Ансар")
Жон Умари ("Саган Тосу", Япония)
Қосим Эл Зейн ("Нажма")
Носсир Носсир ("Ансар")
Ҳассан Самиҳ Чайто ("Ансар")
Александр Мичель ("Эскилстуна", Швеция)
Феликс Мичель ("Эскилстуна", Швеция)

Ярим ҳимоячилар
Хаитам Фаур ("Ахад")
Муҳаммад Ҳайдар ("Ахад")
Адна Хайдар ("Ансар")
Нодир Матар ("Нажма")
Самир Аясс ("Ахад")
Бассел Жради ("Хайдук Сплит", Хорватия)

Ҳужумчилар
Ҳассан Матук ("Нажма")
Ҳассан Али Чаито ("Ансар")
Рабиҳ Атая ("Ансар")
Ҳассан Ал Муҳаммад ("Нажма")
Ҳилол Эл Хелве ("Аполлон Смирнис", Греция)
Умар Бугиел ("Бромлей", Англия)

Rating: +5   

Comments

championat.asia
Яндекс.Метрика