Latest news

10:05ПСЖ Доннаруммага нарх белгилади  0 09:40МЮнинг яна бир иқтидор соҳиби ёзда жамоани тарк этмоқчи  0 09:17Анчелотти нима сабабдан Неймарни термага чақирмаганига изоҳ берди  0 08:51Суперкубок. Бугун финал  0 08:26Родриго келажаги борасида бир қарорга келди  0 08:00Ўзбекистон кубоги. Бугун яна бир ярим финалчи аниқланади  6 07:35Жиззахда "Сўғдиёна" "Навбаҳор"га ҳеч қандай имконият қолдирмай мағлуб этган учрашувдан ГАЛEРEЯ  4 02:05АПЛ. "Ньюкасл" - "Ливерпуль" баҳси тақдирини 16 ёшли йигит ҳал қилди  14 01:50А Серия. "Интер" 5та гол фарқи билан ғалабага эришди  1 00:54Неймар ва "Реал" футболчилари Бразилия терма жамоасига чақирилмади  4 00:10Ўзбекистон Кубоги. "Сўғдиёна" – "Навбаҳор" 4:0  8 00:07Сергей Лушчан: “Бугун улар ўз жамоаси учун эмас, рақиб учун ўйнашди. "Навбаҳор"да ишлар эканман, бу ўйинчилар энди таркибдан жой олмайди”  45 23:46"Наполи" МЮ футболчисини ўз сафига қўшиб олади  1 22:38Аёллар ўртасида ОЧЛ. "Насаф" қизлари Непал клубини таслим қилди  0 21:54Винисиус "Овьедо"га қарши ўйинни захирада бошлашини кутмаган экан. Алонсо уни огоҳлантирмаган  2

Элдорбек Суюнов терма жамоа лагерини тарк этди News

Элдорбек Суюнов терма жамоа лагерини тарк этди

Терма жамоа лагеридан дарак.

Бугун ҳам Эктор Купер бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги машғулотини ўтказмоқда.

ТТЙМИ стадионида бўлиб ўтаётган машғулотларда икки маҳаллий футболчи қатнашмаяпти.

Дарвозабон Элдорбек Суюнов болдир суягининг устки қисмининг лат ейиши ташҳиси билан терма жамоа лагерини тарк этган. Унинг жароҳат жиддий эмас, бироқ машғулотларда иштирок эта олмайди ва ўртоқлик ўйинларигача терма жамоага ёрдам бера олмайди.



Ҳимоячи Шерзод Аъзамовда сон мушагининг енгил лат ейиши аниқланган. Шу боис футболчи бугун ва эртага фақат тренажер залида машғулот ўтказади. "Пахтакор" вакили икки кундан кейин умумий гуруҳга қайтади.

Легионерлардан биринчилардан бўлиб "Шаржа" ярим ҳимоячиси Отабек Шукуров ва "Ростов" клуби аъзоси Элдор Шомуродов терма жамоа ихтиёрига етиб келишган ва машғулотларда тўлиқ куч билан ишлашмоқда.

Қолган икки легионер Одил Аҳмедов ва Достонбек Ҳамдамов шу кунларда Тошкентга етиб келишади.  



Эктор Купер мазкур йиғинга таклиф этган футболчилар рўйхати:

Дарвозабонлар:
Игнатий Нестеров (“Локомотив”)
Элдор Суюнов (“Пахтакор”)  (жароҳат)
Роман Абдулов (АГМК)
Ўткир Юсупов (“Қўқон-1912”)
 
Ҳимоячилар:
Егор Кримец (“Пахтакор”)
Анзур Исмоилов (“Локомотив”)
Шерзод Аъзамов (“Пахтакор”)
Достон Турсунов (“Нефтчи”)
Олег Зотеев (“Локомотив”)
Владимир Козак (“Пахтакор”)
Акмал Шораҳмедов (“Пахтакор”)
Даврон Ҳошимов (“Навбаҳор”)
 
Ярим ҳимоячилар:
Одил Ҳамробеков (“Насаф”)
Азиз Ҳайдаров (“Бунёдкор”)
Жалолиддин Машарипов (“Пахтакор”)
Жавоҳир Сидиқов (“Қўқон-1912”)
Икром Алибоев (“Локомотив”)
Одил Аҳмедов (“Шанхай СИПГ”, Хитой)
Элдор Шомуродов (“Ростов”, Россия)
Отабек Шукуров (“Шаржа”, БАА)
Достон Ҳамдамов (“Анжи”, Россия)
 
Ҳужумчилар:
Иван Нагаев (“Қизилқум”)
Марат Бикмаев (“Локомотив”)
Ҳусниддин Ғофуров (“Локомотив”)

Rating: +16   

Comments

championat.asia
Яндекс.Метрика