Latest news

13:21"Нефтчи" кениялик форвардга қизиқмоқда  3 12:58Буну, Кукурелья, Витинья, Палмер... КЖЧ рамзий терма жамоаси  0 12:30"Хоразм" ярим ҳимоячиси жамоадан кетди  1 12:08Расман: Ҳожимат Эркинов "Пахтакор"га қайтди  4 11:50"Атлетико" Аргентина терма жамоасининг яна бир вакилини харид қилмоқчи  0 11:21Флетчер "Манчестер Юнайтед" U-18 бош мураббийи этиб тайинланди  0 10:45"Андижон"нинг янги легионери: "Максим Шацких Украина футболи учун ҳақиқий афсонадир"  8 10:07Клублар ўртасидаги ЖЧ. Ким қанча ишлаб олди?  6 09:30Суперлиганинг ўтган мавсумдаги энг яхши ёш футболчиси фаолиятини водий жамоасида давом эттиради  3 08:53Терма жамоамизнинг яна бир аъзосига Греция ва Ла Лига 2 жамоасидан қизиқиш бор  19 08:19"Реал" ўз тарбияланувчисининг қайтганини эълон қилди  8 07:47Терма жамоамизнинг яна бир аъзоси легионерга айланди. Унинг янги жамоасидаги рақами ҳам маълум  8 07:39Ўзбекистон МТЖ аъзоси Эрон чемпиони билан шартнома имзолайди  13 01:44Жезуш Роналду ҳақида: "Унинг таклифи туфайли "Ал Насср"даман"  18 00:48Тер Штеген ғазабда, клубдагилар уни кетади деб ўйлашяпти, аммо...  7

Эксперт минбари: "Ўзбекистон ҳозирги Япониядан кучли" - Миржалол Қосимов News

Эксперт минбари: "Ўзбекистон ҳозирги Япониядан кучли" - Миржалол Қосимов

Осиё Кубогининг 3-тур доирасидаги Япония - Ўзбекистон учрашуви олдидан "Championat.asia" сайти етакчи мутахассисларимиздан терма жамоамизнинг ўйини ва иштироки ҳақида эксперт фикрини тақдим этади.

Дастлаб терма жамоамизнинг собиқ устози ва айни пайтда АГМК бош мураббийи вазифасида ишлаётган ўзбек футболи афсонаси Миржалол Қосимовнинг фикрлари билан қизиқдик.

Миржалол Қосимов: "Терма жамоамиз плей-офф босқичи масаласини ҳал этиб бўлди. Мусобақада яхши старт олиш муҳим. Биринчи ўйин эса табиийки доимо қийин кечади. Айниқса Осиё Кубоги сенсациялар билан бошлангани учун ҳам барибир кўпчилик дастлабки учрашувни ҳавотир билан кутганди. Уммонга қарши баҳсда жамоамиз мухлислар кутган ўйинни кўрсата олмади. Лекин муҳим ғалаба тантана қилинди. Иккинчи турда эса нафақат натижа, балки ўйиндан ҳам кўпчилик хурсанд бўлди. Терма жамоамиз ўйиндан-ўйинга қўшиб, кучайиб бормоқда. Айнан шу темпда давом этиш керак. Бу каби мусобақада жамоа ўйини  кучайиб бориши жуда муҳим.


Японияга қарши ўйин бўлажак ўйин ҳақида тўхталадиган бўлсам, биз "F" гуруҳидамиз ва бўлажак эҳтимолий рақибларимиз билан танишиб чиққан ҳолда ўйинга киришамиз. Ўйлашимча, мураббийлар штаби барча деталларни инобатга олган ҳолда мазкур баҳсга ўзига хос режа асосида ёндошишади. Куперда "A" ва "Б" режаси бор деб ўйлайман. Шундан келиб чиққан ҳолда тажрибали мутахассис иккита режадан бирини амалга ошириш имкониятига эга бўлади. Шу тарафлама "F" гуруҳидан ўрин олганимиз яхши бўлди. Муҳими, терма жамоамиз ўйиндан-ўйинга кучайиб бориши лозим.

Япония ҳақида гапирадиган бўлсам, бу жамоа ҳар доим Осиёда энг кучлилар қаторида бўлиб келган. Очиғи, АГМК машғулотлари туфайли Япониянинг барча ўйинларини кузатиш имкониятига эга бўлмадим. Туркманистонга қарши беллашувнинг иккинчи таймини кўрдим. Шуниси аниқки, самурайлар доимо жамоавий ўйинга асосланган футбол кўрсатишни хуш кўришади. Гарчи индивидуал ижрочилари кўп бўлсада, улардан яхлит бир кучли жамоа тузилади. Япония термасининг кучли жиҳати айнан жамоавий ҳамжиҳатлигида. Чизиқлар ўртасидаги боғлиқлик ҳам мукаммал ишлайди.

Япония Осиё Кубогига ўзининг асосий таркибини эмас, балки келажакни ўйлаган ҳолда Токио-2020да қатнашадиган ёш тоифадаги футболчиларни олиб келган ва улар орқали янгитдан жамоа тузилмоқда. Ёш истеъдодлар атрофида эса 5-6 нафар малакали футболчилар жамланган. Япония терма жамоаси мураббийлар штаби ҳам биз каби эҳтимолий рақиблари ким бўлишини билган ҳолда шунга қараб ўйинни ташкиллаштиришади.

Ҳозирги Япония ва Ўзбекистон термаларини таққослайдиган бўлсак, миллий жамоамиз кучли".

Миржалол Қосимов ўз фикрларини якунлаб, Ўзбекистон нимчорак финал йўлланмасини қўлга киритгани билан барча мухлисларни табриклади ҳамда терма жамоамизга Японияга қарши бўлажак учрашувда омад тилаб, кейинги босқичда ҳам зафарли юриш давом этишини ният қилди.

Rating: +103   

Comments

championat.asia
Яндекс.Метрика