Latest news

14:38Гарначо Саудия Арабистони клубига ўтишдан бош тортди  0 14:15"Манчестер Юнайтед" Италия терма жамоаси ҳимоячисини нишонга олди  0 13:48Беннасер ва Адли фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин  0 13:21"Нефтчи" кениялик форвардга қизиқмоқда  6 12:58Буну, Кукурелья, Витинья, Палмер... КЖЧ рамзий терма жамоаси  0 12:30"Хоразм" ярим ҳимоячиси жамоадан кетди  1 12:08Расман: Ҳожимат Эркинов "Пахтакор"га қайтди  5 11:50"Атлетико" Аргентина терма жамоасининг яна бир вакилини харид қилмоқчи  0 11:21Флетчер "Манчестер Юнайтед" U-18 бош мураббийи этиб тайинланди  0 10:45"Андижон"нинг янги легионери: "Максим Шацких Украина футболи учун ҳақиқий афсонадир"  8 10:07Клублар ўртасидаги ЖЧ. Ким қанча ишлаб олди?  6 09:30Суперлиганинг ўтган мавсумдаги энг яхши ёш футболчиси фаолиятини водий жамоасида давом эттиради  3 08:53Терма жамоамизнинг яна бир аъзосига Греция ва Ла Лига 2 жамоасидан қизиқиш бор  20 08:19"Реал" ўз тарбияланувчисининг қайтганини эълон қилди  8 07:47Терма жамоамизнинг яна бир аъзоси легионерга айланди. Унинг янги жамоасидаги рақами ҳам маълум  8

Эксперт минбари: Андрей Фёдоров Японияга қарши ўйиндан нима кутаётганини айтди News

Эксперт минбари: Андрей Фёдоров Японияга қарши ўйиндан нима кутаётганини айтди

"Локомотив" бош мураббийи Андрей Фёдоров Япония - Ўзбекистон учрашувидан олдин ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Японияга қарши учрашувда Ўзбекистон терма жамоасидан чиройли ўйин ва ижобий натижа кутамиз. Гуруҳда биринчи ўринни берадиган натижага эришиш керак. Уммон билан баҳсда мусобақа энди бошлангани сезилиб қолганди. Туркманистон билан учрашувда эса тезкор голлар уриб олдик ва яхши ўйин кўрсатдик.

Япония доим бизга принципиал рақиб бўлиб келган. Аммо ҳозир иккала жамоа ҳам кейинги босқчига чиқиб бўлган. Шундай экан босим йўқ ва мураббийлар кўрсатмасига кўра жамоамиз ғалаба қозонади деб умид қиламан.

Япония билан баҳсда Ўзбекистон қандай тактикада ўйнашини айтиш қийин. Сабаби буни бош мураббий ҳал қилади. Рақибни ўрганиб чиқилгач, тактика танланади. Чиройли ўйин кўришни истардим, аммо бундай қисқа мусобақаларда натижа биринчи ўринда туради. Қанчалик узоққа борсак шунчалик яхши", - дейди Андрей Фёдоров.



"Локомотив" матбуот хизмати билан ҳамкорликда тайёрланди

Rating: +23   

Comments

championat.asia
Яндекс.Метрика