Latest news

09:24Допинг сабаб икки йил футбол ўйнамаган жаҳон чемпиони Б Серия жамоасига ўтди  0 08:55“Реал“ ҳужумчиси икки ойга сафдан чиқди  0 08:27Томас Мюллер фаолиятини Европанинг кутилмаган жамоасида давом эттириши мумкин  0 07:58“Реал“ 90 миллионга таянч ярим ҳимоячи сотиб олмоқчи  2 07:32Луи ван Гал саратон касаллигини енгганини эълон қилди  1 00:49"Кристал Пэлас" "Лион" туфайли Европа лигасида иштирок эта олмайди. Нега?  3 00:05Муҳаммадали Ўринбоев "Антверпен" таркибида дебют қилди  5 23:58Флик тер Штегенга янги мавсум асосий дарвозабони бўлмаслигини айтди  6 23:14Модрич: "Мен доимо "Реал" мухлиси бўлиб қоламан"  2 22:52Алонсо "Реал" раҳбариятидан таянч ярим ҳимоячисини трансфер қилишни сўрамоқда  14 22:20"Рома" А Сериянинг энг яхши дарвозабони билан шартномани узайтирди  1 21:45"Галатасарой" Осимхенни сотиб олиш бўйича "Наполи"га таклиф жўнатди  0 21:13Рўзиқул Бердиев таркибни кучайтириш ва иккинчи даврага тайёргарлик ҳақида гапирди  11 20:41"Реал Мадрид" мухлислари 0:4 дан сўнг Пересга раҳмат айтишди  18 20:18"Реал" "Бенфика" футболчисининг трансфери борасида келишувга эришди  5

Диёр Имомхўжаев: "Фақат хато қилган ҳакам эмас, клуб ҳам жазоланиши керак" News

Диёр Имомхўжаев: "Фақат хато қилган ҳакам эмас, клуб ҳам жазоланиши керак"

"90minutuz" подкастининг навбатдаги сонида Профессионал футбол лигаси бош директори Диёр Имомхўжаев меҳмон бўлди.

У 2024 йилдаги ҳакамлик билан боғлиқ воқеаларни унутолмаслиги ва айбдорларнинг барчаси жазоланишини кутаётганини билдирди. 

"Ҳакамлик ва унинг атрофидаги муносабат бўйича жуда кўп фикрларим бор. Бироқ эфирда билдиришни хоҳламайман. Айтишим мумкин бўлган нарса, менга икки марта ҳакамларга жавобгарликни таклиф этишган, мен эса рад этганман.

Ўтган йили ҳам нимадирлар бўлган бўлса, қайси биридир атайлаб қилинмаганига сиз кафолат беролмайсиз-ку. Бу жуда оғир мавзу. Кимдир менга ҳакамлик ҳақида ёзса, жаҳлим чиқиб кетади. Олдингига нисбатан хотиржам одамга айланганман. Аммо ҳакамлик бўйича камчиликларни мендан сўрашлари ёқмайди. Мени Лига раҳбари сифатида танийсиз, мен бирор марта тайинловларга аралашмаганман. 

Мен талаб қиладиган ягона нарса – хато қилган одамнинг жазоланиши. Жазоланганда фақат ҳакам эмас, клуб ҳам жазо олиши керак. Этика қўмитасининг охирги йиғилишида ҳакамлик масаласи кўриб чиқилган. Бундан ПФЛнинг кўнгли тўлмаган ва қайта шикоят киритган. Иш қайта кўриб чиқилиб, томонлар тегишли жазосини олиши лозим. Кутиб ўтибмиз ҳозир.

Кимлар учундир 2024 йилги бу мавзу унутилгандир, бундан манфаатдор томонлар бор. Бироқ мен учун тугамади, буни унутишни хоҳламайман", – деди Имомхўжаев.

"90minutuz" подкасти тўлиқ ҳолда:

Rating: +5   

Comments

+4   
11 jul 14:03:30
Уз.
Хакамларни назорати кари тулак собик хакамларни кулида рахбарият ушалар.ушалар тугатилмас экан бу ишлар давом этаверади
+2   
11 jul 17:23:38
Football Onlooker
Хаммаси аравани қуриқ олиб қочишга харакат қилишади,аслида хаммасини тили бир
+1   
11 jul 16:37:54
Мирзохон
Тўғри, ҳакамлик сизга қарамайди. Сиз қонун тилида айтганда гўёки ходимларни ҳимоя қилувчи касаба уюшмаси ёки иш берувчиларни ҳимоя қилувчи ассоциация каби КЛУБЛАР МАНФААТИНИ ҳимоя қилувчи, назорат қилувчи, керак бўлса чора қўлловчи раҳбарсиз.
Ёмон ҳакамликдан КЛУБЛАР ни ҳимоя қилингда ахир. Биттаси КТС ПФЛ ишимас деб ёзибди, ўйинларни ташкиллаш кимни иши, албатта ПФЛ ники. Комиссар бир кун олдин бориб ташкиллаш керакда ўйин бошланган вақтга бормасдан.
Ютуқлар бор, улар ўзимизники. Камчиликларимизни айтиш бу Негатив эмас.
+1   
11 jul 14:45:55
BXZ BXZ
Пфлда тубдан у́згаришлар килинди ва футболимизга катта фойда келтирди ва келтирвотти энди хакамлар ку́митасида хам катта у́згариш килиш керак ва Диёрга у́хшаш шаффоф калбида имони бор ку́ли тоза кадр ку́йилса бу хам футболимизни янада олдинга юришида катта фойда бу́лади .
+1   
11 jul 14:36:23
Mahmud Ttww
Ҳакамлик татар оғайнилар қўлида, Диёр сани гапинг ўтмайди уларга. Шуни учун жим сан.
+1   
11 jul 14:03:01
Шухрат Хусаинов
Ишга тушмасдан штраф бошландими
   
11 jul 18:36:46
Bebetto Omadov
Узбек футболи ривожи учун хизмат килаётган фидоий инсон! Диёр Имомхужаев килаётган ишларингизга Аллох ривож, хонадонингизга файз барокот берсин, сог булинг! Менимча Диёр Имомхужаевни танкид килаётганларни купчилиги ёш мухлислар ёки футболга мухлисилик килишга куп булмаган, олдинги UFF ва PFL да ишлаган "корчалонларни килиги"дан хабари йук инсонлар деб уйлайман!?
   
11 jul 14:51:29
Равшан Наралиев
Диёр омад хич кимми гапига этибор бермасдан бошлаган ишингизни охиригача етказинг. ПФЛда купрок ишласа футболимизга хали кўп фойдаси тегади.
championat.asia
Яндекс.Метрика