15 oct 2018 23:36

Дидье Дешам: “Германия ҳар қандай ҳолатда ҳам Германиялигича қолади”

Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Франция терма жамоаси бош мураббийи Дидье Дешам Германияга қарши ўйин олдидан ўз фикри билан ўртоқлашди.

Учранглилар эртага Миллатлар Лигасининг гуруҳ босқич 4-тур учрашувида Германия терма жамоасини қабул қилишади. 

“Рақиб кучли. Ҳа, германияликлар Голландиядан қақшатқич зарбани қабул қилиб олишди. Лекин ўша ўйинда айнан олмонлар учрашувни назорат қилишди, катта устунликка эга эришишди. Муаммо ана шу вазиятларни голга айлантиришда бўлди.

Тажрибамга суянган ҳолда шуни айтишим мумкинки, Германия терма жамоаси Германиялигича қолади. Улар ҳам Францияга бу ердан уч очко олиб кетиш илинжида келишяпти”, - дея амалдаги жаҳон чемпионларининг мураббийи сўзларидан иқтибос келтирмоқда L'Equipe нашри.

Маълумот учун, Франция - Германия учрашуви эртага, 16 октябрь куни Сен-Денидаги “Стад де Франс” стадионида бўлиб ўтади. Ўйин бизнинг вақт билан соат 23:45да бошланади. Бу икки жамоанинг Германияда ўтган илк ўйинида ҳисоб очилмаганди. 

Please support our project. Share it with your friends if you like it.
  +2 

Similar news

Comments

Write a comment


Tournaments

Uzbekistan Superliga Russia International England Germany Spain Italy France Other →

Interviews

Яндекс.Метрика