Гап ҳимоячи Давиде Заппакоста ҳақида кетмоқда. Бу ҳақда "The Mirror" нашри маълум қилди. 26 ёшли ўйинчи Маурицио Сарри қўлостида деярли ўйин амалиётига эга бўлмаяпти. Шу сабаб жамоасини ўзгартирмоқчи.
"Кўклар" унинг трансферидан 18 миллион евро ишлаб олишмоқчи. Ўнг қанот ҳимоячисига асосий даъвогар сифатида "Лацио" қаралмоқда.