"Todomercadoweb" хабарига кўра, томонлар 24 ёшли футболчининг "Стэмфорд Бриж"га кўчиб ўтиши борасида келишиб олишган.
Яқин вақтларда бу расмий тарзда эълон қилинади. Ҳозирда футболчи Британия визасини қабул қилиш борасида ишлар олиб бормоқда.
Айрим манбаларга кўра, "Челси" Паредес учун "Зенит"га 27 миллион евро тўлайди. Хавбекнинг ўзи Лондонда йилига 5 миллион евро ишлаб олади.