Маълум бўлишича, дастлабки келишувлар ўтган йилнинг охирларида амалга оширилган. Бироқ, ҳозирча хитойлик акционерлар ўз улушини британиялик миллиардерга сотишни истамаяпти.
Рэтклифф жамоани қўлга киритганидан сўнг, «Ницца»ни Франция грандларига рақобатбардош клубга айлантирмоқчи. Шунингдек, Жим Рэтклифф «бургутчалар»ни мунтазам ЕЧЛда кўришни режалаштирмоқда.